RU

Последние новости

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  121 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Coca Cola Суперлига. Сентябрь ойи тақвими Новости

Coca Cola Суперлига. Сентябрь ойи тақвими

ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий термасининг сентябрь ойидаги ўйинлари узил-кесил ҳал бўлиши ҳамда “Пахтакор” клубининг Чемпионлар лигасидаги иштирокидан келиб чиқиб, Coca Cola Суперлиганинг сентябрь ойида ўтадиган учрашувлари санасига аниқлик киритиб олди.

Ўзбекистон миллий термасининг Эронга қарши ўртоқлик учрашуви кейинроққа қолдирилди. Аммо 3 сентябь кунги Тожикистонга қарши беллашув ўз вақтида ўтади. “Пахтакор” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини давом эттириш учун Қатарга 10 сентябрь куни йўл олади.

Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” сафар ўйинига қадар расмий 3 та учрашувда майдонга тушади. Терма жамоага “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клубларидан футболчилар жалб қилиниши инобатга олиниб, Терма жамоалар маркази “Навбаҳор” — “Пахтакор” учрашувини Тожикистонга қарши ўйиндан кейин ўтказишни сўради. Қайд этиш керак, иккинчи давра учрашувлари уй-сафар тизимида давом этади. Сўнгги 4 тур учрашувлари қандай тартибда ўтиши кейинроқ ҳал қилиб олинади.

1 сентябрь, сешанба
БУХОРО — ПАХТАКОР

5 сентябрь, шанба
НАВБАҲОР — ПАХТАКОР

8 сентябрь, сешанба
МЕТАЛЛУРГ — ПАХТАКОР

“Пахтакор” халқаро майдон учун жўнаб кетгач, қолган клублар кетма-кет уч турда майдонга тушади. Бунда ҳар куни 2 тадан учрашув ўтказилади.

14-тур
10 сентябрь, пайшанба

АНДИЖОН — ЛОКОМОТИВ
НАСАФ — ҚИЗИЛҚУМ

11 сентябрь, жума
СЎҒДИЁНА — МАШЪАЛ
БУХОРО — ҚЎҚОН-1912

12 сентябрь, шанба

БУНЁДКОР — СУРХОН
МЕТАЛЛУРГ — АГМК

15-тур
15 сентябрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ — НАВБАҲОР
АНДИЖОН — НАСАФ

16 сентябрь, чоршанба
МАШЪАЛ — БУНЁДКОР
ҚЎҚОН-1912 — МЕТАЛЛУРГ

17 сентябрь, пайшанба

АГМК — СЎҒДИЁНА
СУРХОН — ҚИЗИЛҚУМ

16-тур
20 сентябрь, якшанба

НАВБАҲОР — АНДИЖОН
БУХОРО — ЛОКОМОТИВ

21 сентябрь, душанба
СЎҒДИЁНА — ҚЎҚОН-1912
НАСАФ — СУРХОН

22 сентябрь, сешанба

ҚИЗИЛҚУМ — МАШЪАЛ
БУНЁДКОР — АГМК

Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари 23 сентябрь куни якунига етади. Нимчорак финал учрашувлари 26-27 сентябрда, чорак финал эса 30 сентябрда бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, Тошкент клубининг “Сўғдиёна”га қарши кечиши керак бўлган 17-тур учрашуви октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказиш режалаштирилган. “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб, бу ҳолат ўзгариши мумкин.

17-тур
25 сентябрь, жума

АНДИЖОН — БУХОРО
МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ

26 сентябрь, шанба
НАВБАҲОР — НАСАФ
АГМК — ҚИЗИЛҚУМ

27 сентябрь, якшанба
ҚЎҚОН-1912 — БУНЁДКОР
МАШЪАЛ — СУРХОН

9 октябрь, жума
ПАХТАКОР — СЎҒДИЁНА

ЎзПФЛ миллий терманинг октябрь ва ноябрь ойидаги рақиблари аниқ бўлиши, учрашувларнинг қайси шаҳарда ўтиши, шунингдек, U-19 Осиё чемпионати санасининг ўзгариши ёки ўзгармаслигига қараб, октябрь ойи тақвимини алоҳида эълон қилади. Айни ҳолатда Суперлига ва кубок учрашувларини тўлиқ форматда ўтказиш имконияти сақланиб турибди. Режага кўра, футбол 20 декабрга қадар давом этади.

Изоҳ. Суперлига учрашувлари санасини аниқлаб олиш учун вақт керак бўлди. Шундан келиб чиқиб, Про лига, Биринчи лига ва аёллар футболи тақвимини эълон қилишнинг иложи бўлмади. Тез орада Про лига клубларининг ҳам сентябрь ойидаги ўйинлари масаласига аниқлик киритилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика