RU

Последние новости

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  327 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  32 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида АГМКдан устун келди Новости

Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида АГМКдан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Coca Cola Суперлига. 21-тур
ҚЎҚОН-1912 – АГМК - 1:0
26 октябрь 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 15:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Андрей Цапенко, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Бекзод Арипов 

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 79, - 1:0.

“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (20.Иқбол Маликжонов, 86), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (7.Шоҳназар Норбеков, 61) (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 71), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 13.Сардор Азимов, 17.Музаффар Музаффаров, 91.Якуба Бамба, 99.Бек Абдуллаев.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев, 82), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 63), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе (30.Жасур Умаров, 74), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили, 63), 94.Ҳусниддин Ғофуров (9.Зафар Полвонов, 74).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов 77, Бобурбек Йўлдошев 90+2, Қувондиқ Рўзиев 90+2.



Коканд-1912

Мурод Холмухамедов - 79'

Суперлига. Тур 21

26/10/2020, 15:00

0
:
1
Завершен

OKMK

45'
90'
61'  Филип Райевац (Шохназар Норбеков)
71'  Шохназар Норбеков (Хамидулло Абдухамидов)
79'  Мурод Холмухамедов
86'  Мухаммаданас Хасанов (Икбол Маликжанов)
90'  Кувондык Рузиев
63'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзодбек Нурматов)
63'  Арсланмират Аманов (Элгужа Григалашвили)
74'  Мате Ватсадзе (Жасур Умаров)
74'  Ҳусниддин Гафуров (Зафар Палванов)
77'  Санжар Турсунов
82'  Сардор Рахманов (Дильшод Джураев)
90'  Бобурбек Юлдашев


ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" ғалабага эришди

90+3. УХХХ! Суҳроб Бердиев жуда жиддий жароҳат олди. Бердиев оғриққа чидай олмаяпти... Унга соғлиқ тилаймиз! 



90+2. Огоҳлантириш. АГМК. Бобурбек Йўлдошев

90+2. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Қувондиқ Рўзиев

90+1. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБА! Абдуҳамидовнинг бош билан йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан ушлаб олди

86. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳасанов ўрнига Маликжонов тушди

82. АГМК бурчак тўпига эга бўлди, узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

79. ГООООООООООООООООООООЛ! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ! Жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллаб олган Мурод бурама зарба билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. 




77. Огоҳлантириш. АГМК. Санжар Турсунов 

74. Ўзгаришлар. АГМК. Ғофуров ва Ватсадзе ўрнига Полвонов ва Умаров тушди

74. УХХХХ! Нурматов ҳозир Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнади

71. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жароҳат олган Норбеков ўрнига Абдуҳамидов тушди

66. УХХХ! Ҳусниддин Ғофуров Александр Мерзляков билан тўқнашиб кетди. Қўқон футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

63. Ўзгариш. АГМК. Абдураҳимов ва Аманов ўрнига Нурматов ва Григалашвили тушди

61. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Филип Райевац ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди

60. ЗАРБА! Ғофуровнинг узоқдан тепган зарбаси ноаниқ кетди.

55. Бурчак тўпидан кейин Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

55. УХХХ! Ўнг қанотдан Маматхўжаев узатган тўпни Тошматов қайтарди, сал қолса автогол бўларди, бурчак тўпи



51. Хавфли вазият! Жарима майдонига узатилган тўпни Аманов қайтарди, унинг ортида Мерзляков зарба беришга тайёр эди

48. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Ватсадзе дарвозага йўллади, тўп унинг қўлига тегиб майдонни тарк этди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45. ЗАРБА! Суҳроб Бердиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

44. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Ҳусниддин Ғофуров тўхтата олмади, акс ҳолда хавфли вазият бўларди!

38. Узоқ танаффусдан кейин яна майдонга тушган Султонов ҳозирча ишончли ўйнамоқда

37. Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Суҳробжон Султонов ўз ўрнида.



34. АГМКдан тезкор қарши ҳужум, Ватсадзенинг жарима майдони марказига узатган тўпига Ғофуров ва Турсунов ета олмади

33. Муҳаммаданас Хасанов ўнг қанотдан яхши рейдни амалга оширди, Бобурбек Йўлдошев бу рейдни тўхтата олди

24. ЗАРБААААА! Бурчак тўпидан кейин Султонов тўпни қайтарди, Акбаровнинг иккинчи зарбаси ноаниқ кетди!

21. УХХХХ! ЗАРБАААА! Абдураҳимовнинг ажойиб пасидан кейин Ҳусниддин Ғофуров бирга бир вазиятга зарба берди, Музаффар Абдуллаевдан сейв! 



18. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужуми, чап қанотдан Тошматовнинг жарима майдонига ҳаводан узатган тўпини Йосович қайтариб юборди

14. Хавфли вазият! Чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдончасига узатмасини дарвозабон ўқий олди, акс ҳолда Райевац қулай вазиятга чиқиб кетарди

5. Мурод Холмуҳаммедов тўпни ён чизиқдан ташлаб берди, Сардор Раҳмонов тўпни қайтариб юборди



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика