RU

Последние новости

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  6 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  12 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига, 11-тур
ПАХТАКОР – НАСАФ 4:1 

Голлар: Черан 32, 52, 67, Сергеев 65, Аъзамов 68 (автогол).
21 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00. "СПОРТ ТВ LIVE"
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов 70), 9.Жалолиддин Машарипов (17.Достонбек Ҳамдамов 62), 10.Драган Черан (8.Асадбек Собиржонов 76), 11.Игорь Сергеев ( 77.Эрен Дердийок 70), 15.Егор Кримец, 20.Одилжон Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов (27.Сардор Собирхўжаев 62), 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 99.Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, , 5.Анзур Исмоилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 29.Владимир Козак.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Дилшод Саитов (14.Шароф Муҳитдинов 46), 10.Бобир Абдихолиқов (19.Ҳусаин Норчаев 46), 15.Жўрабек Маннонов (6.Мурод Хўжамбердиев 80), 20.Ислом Кенжабоев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 65), 88.Марко Станоевич (22.Акмал Мозговой 65)
Захира: 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 25.Муҳриддин Зоиров, 50.Шохмалик Комилов, 70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Исмоилов 39, Кримец 49.

Пахтакор

Драган Черан - 32', Драган Черан - 52', Игорь Сергеев - 65', Драган Черан - 67', Шерзод Агзамов - 68'

Суперлига. Тур 11

21/08/2020, 19:00

1
:
4
Завершен

Насаф

45'
90'
32'  Драган Черан
39'  Аброр Исмоилов
49'  Егор Кримец
52'  Драган Черан
62'  Джалолиддин Машарипов (Достонбек Хамдамов)
62'  Аброр Исмоилов (Сардор Собирходжаев)
65'  Игорь Сергеев
67'  Драган Черан
68'  Шерзод Агзамов
70'  Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов)
70'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
76'  Драган Черан (Асадбек Собиржанов)
46'  Бобир Абдихоликов (Хусайин Норчаев)
46'  Дилшод Саитов (Шароф Мухитдинов)
65'  Ойбек Бозоров (Файсал Траоре)
65'  Марко Станоевич (Акмал Мозговой)
80'  Джурабек Маннонов (Муродбек Рахматов)


Ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин бўлди


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлим учун уч дақиқа вақт қўшиб берди. 

89. Собиржоновнинг чап оёқда берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо бироз ноаниқ. 

84. Норчаевнинг берган зарбасини Суюнов эгаллаб олди. 

ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА ҲАЗИЛ ПОСТ: Кайфиятни кўтаринг. Шерзод Аъзамов 4 йиллик танаффусдан сўнг "Насаф" учун гол урди)

81. Ҳар икки жамоа мураббийлари 5 тадан ўзгаришни амалга оширишди. 

80. Маннонов ўрнига Хўжамбердиев майдонга туширилди.

78. "Насаф" футболчилари олдинга интилишмоқда. 

76. "Пахтакор" сафида Черан ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.

70. "Пахтакор" сафида ўзгаришлар: Алижонов ўрнига Комилов, Сергеев ўрнига Дердийок ўйинни давом эттиради. 

68. ГООЛ! АВТОГОЛ! Шерзод Аъзамов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 4:1!

(Фото: Толибжон Қосимов)


67. Яна битта ГООЛ! Драган Чераннинг зарбаси рекошет орқали рақиб дарвозасига кирди - 4:0! Секинроқ йигитлар, улгура олмаяпмиз)

65. ГООЛ! Игорь Сергеев пеналтини аниқ амалга оширди - 3:0!

65. "Насаф"да иккита ўзгариш. Бозоров ўрнига Траоре, Станоевич ўрнига Мозговой майдонга тушди. 

64. Яна пенальти! Бу сафар Станоевич Ҳамробековга қарши ўйин қоидасини бузди.

62. "Пахтакор"да иккита ўзгариш. Машарипов ўрнига Ҳамдамов, Исмоилов ўрнига Собирхўжаев ўйинни давом эттиради.

(Фото: Толибжон Қосимов)


59. "Пахтакор" жарима майдончаси ичида Сайфиев ва Алиқулов тўқнашуви бўлди. Меҳмонлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

56. Хавфли вазиятттт! "Насаф" футболчилари чап қанот орқали ажойиб ҳужум уюштиришганди. Аммо якуний зарбани рақиб дарвозаси томон йўллайдиган футболчи топилмади.

53. ГОООЛ! Черан Машариповнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 2:0!

50. "Насаф" футболчиларининг жаримадан берган зарбаси жонли деворга теккан ҳолда Элдорбек Суюновнинг қўлига бориб тушди.

(Фото: Толибжон Қосимов)


49. Егорь Кримец рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

48. Рўзиқул Бердиев шогирдлари иккинчи бўлимни иккта кетма-кет ҳужум билан бошлашди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус вақтида "Насаф" иккита ўзгаришни амалга оширди. Бобир Абдихолиқов ўрнига Ҳусайн Норчаев, Дилшод Саитов ўрнига Шароф Муҳиддинов ўйинни давом эттиради.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Зарбаааа! Ҳамробековдан ажойиб зарба!!! "Насаф" посбони ажойиб ҳаракат қилди ва зарбани бартараф этди. 

44. "Насаф" ўз омадини тезкор қарши ҳужумлар орқали изламоқда.  

(Фото: Толибжон Қосимов)


43. "Пахтакор"нинг ўнг қанот орқали уюштирмоқчи бўлган ҳужуми самарсиз якунланди. 

40. Элдор Суюнов жарима зарбасидан берилган тўпни осонлик билан эгаллаб олди. 

39. "Аждарлар"нинг қарши ҳужумини тўхтатган Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди. 

34. "Насаф"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


32. ГОООЛ! 11 метрлик жарима зарбасини эса Черан аниқ амалга ошириб, ҳисобни очмоқда! 

31. Пенальти! Сергеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

28. Ҳамробековнинг берган зарбаси бироз ноаниқ. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


24. "Шерлар" олдинга боришмоқда.

18. "Пахтакор"нинг ҳужумиии... Игорь Сергеев рақиб посбони билан тўқнашди. Абдувоҳид Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

15. Марко Станоевичнинг берган зарбаси жуда-жуда ноаниқ бўлди.

7. Тўп назорати асосан тошкентликлар томонда.

3. Дастлабки ҳужум "Пахтакор" футболчилари томонидан уюштирилди. Сайфиевнинг берган зарбаси ноаниқ. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Турнинг марказий учрашуви бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика