RU

Последние новости

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  42 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади Новости

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади

Теги :  ЎзФҲМВАР
Бугун 18-турга старт берилади.

Ёдингизда бўлса, 6 сентябрь куни мазкур турнинг 6 ўйини ВАР тизими ишлаши ҳақида хабар берилганди. 1 кундан кейин эса давлат тадбирлари билан боғлиқ сабаблар туфайли режада ўзгариш бўлиши айтилди. Ниҳоят, бугун "Қизилқум" — "Олимпик" ҳамда "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" баҳсларида ВАР ишлаши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан ЎзФҲМ матбуот хизматидан изоҳ сўрадик. М. Саримсоқовнинг таъкидлашича, 18-тур баҳсларининг ҳеч бирига давлат тадбирлари туфайли КТС юборилмайди. Навоий ва Жиззахдаги ўйинларда эса марказ томонидан шундай ҳолатлар учун харид қилинган янги технология ишлайди. 

Унинг ягона камчилиги ВАР томонидан ўрганиладиган вазиятлар (офсайд чизиғи, гол ҳисобга олиш ёки олмаслик,  пенальти ёки қизил карточка билан боғлиқ ҳолатлар)ни телетрансляцияга чиқариб бера олмаслиги мумкин. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқлиги айтилди. Яъни, ўйин вақтида бош ҳакам ва ВАР ҳаками ўртасида мулоқот бўлади, вазиятлар муаммосиз кўриб чиқилади. Фақатгина, юқорида қайд этилганидек, ВАР томонидан ўрганилаётган жараён телеэкранларда кўринмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинида ҳам айнан шу қурилмадан фойдаланилган.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика