RU

Последние новости

08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  0 08:15U-17 Осиё кубогини қабул қиладиган стадионлар маълум  0 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  2 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  29 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  10 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  5 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  2 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  51 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  5 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  198 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5

Coca Cola Суперлига. "Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этди

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 12-тур
26 август, чоршанба
18:30 - МАШЪАЛ — БУХОРО 1:0
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Сардор Абдураимов 25, - 1:0 (Элла Кен Арманд).

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6. Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Никита Павленко, 14. Элла Кен Арман (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 77), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов (33.Денис Васильев, 81), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (66.Зафарбек Акрамов, 90+5).
Захира: 1.Ботир Носиров, 15.Муҳаммадали Алиқулов.

"Бухоро": 91.Зафар Сафаев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов, 8.Анвар Жўраев (60.Бобурбек Фарҳодов, 79), 9.Жасур Ҳакимов, 16.Жасур Ҳасанов (11.Зоҳир Пиримов, 79), 17.Беҳруз Саъдуллоев (77.Иззатилла Абдуллаев, 61), 19.Бекзод Саидов (7.Суҳроб Неъматов, 66), 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азиз Амонов (29.Шаҳзод Бешимов, 66), 98.Солибек Каримов.
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 25.Шоҳжаҳон Насимов, 21.Аббосбек Жумақулов, 26.Аброр Хосинов.

Огоҳлантиришлар: Бобуржон Амонов 25, Бекзод Сайидов 59, Солибек Каримов 64, Сирожиддин Раҳматуллаев 66,



Машъал

Сардор Абдураимов - 25'

Суперлига. Тур 12

26/08/2020, 18:30

0
:
1
Завершен

Бухара

45'
90'
25'  Сардор Абдураимов
25'  Элла Кен Арман
66'  Сироджиддин Раҳматуллаев
77'  Элла Кен Арман (Жахонир Абдусаломов)
81'  Сардор Абдураимов (Денис Васильев)
90'  Хумоюн Муртозаев (Зафарбек Акрамов)
25'  Бобуржон Аманов
59'  Бекзод Сайидов
61'  Бехруз Садиллоев (Иззат Абдуллаев)
64'  Солибек Каримов
66'  Азизбек Амонов (Шахзод Бешимов)
66'  Бекзод Сайидов (Сухроб Нематов)
79'  Анваржон Джураев (Бобур Фарҳодов)
79'  Джасур Хасанов (Зохир Пиримов)



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин тугади. "Машъал" - "Бухоро" 1:0

90+5. Ўзгариш. "Машъал". Муртозаев ўрнига Акрамов тушди

90+3. ЗАРБАААААААА! Жаримадан оширилган тўпни Солибек Каримов дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

90+1. ЗАРБАА! Суҳроб Неъматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. "Бухоро"нинг ҳужуми чап қанотдан узатилган тўпни Давронов эгаллаб олди

81. Ўзгариш. "Машъал". Сардор Абдураимов ўрнига Денис Васильев тушди

79. Ўзгариш. "Бухоро". Жўраев ва Жасур Ҳасанов ўрнига Фарҳодов ва Зоҳир Пиримов тушди

77. Ўзгариш. "Машъал". Элла Кен ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов

76. ЗАРБАААААААААА! Жасур Ҳакимов боши билан аниқ ва хавфли зарба берди, Раҳимжон Давроновдан ажойиб сейв!

69. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Павленко дарвозага яқин масофадан ноаниқ тарзда йўллади, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам кўрсатди

66. Ўзгариш. "Бухоро". Саидов ва Азизбек Амонов ўрнига Неъматов ва Бешимов тушди

66. Огоҳлантириш. "Машъал". Сирожиддин Раҳматуллаев

64. Огоҳлантириш. "Бухоро". Солибек Каримов

61. Ўзгариш. "Бухоро". Садиллоев ўрнига Абдуллаев тушди

61. ЗАРБАААААААААА! Нормуродов жарима тўпини амалга оширди, Зафар Сафаевдан ажойиб сейв!

59. Огоҳлантириш. "Бухоро". Бекзод Сайидов

56. ЗАРБА! Азизбек Амоновнинг тўғри дарвозага йўллаган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди!

55. "Бухоро" чамаси 30 метрлардан жарима тўпига эга бўлди. Тўп ёнида одатдагидек Амонов

49. Бугун жуда ҳам фаол ўйнаётган Элла Кеннинг тўп узатишидан кейин Муртозаев зарба берди, тўпни Солибек Каримов қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Машъал" - "Бухоро" 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

40. ЗАРБАААААААААА! Убайдуллаев чап қанотдан тўпни ҳаволатиб узатди, Ҳумоюн Муртозаевнинг икки метрлардан бош билан зарбаси ноаниқ кетди! 

30. ЗАРБААА! Никита Павленко чап томондан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди

25. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Сардор Абдураимов 1:0. Элла Кендан тўпни қабул қилган Абдураимов жарима майдони ичида бир рақибни алдаб кучли зарба берди ва ҳисобни очди!

24. УХХХ! Зафар Сафаев тўпни кутилмаганда Сардор Абдураимовга ошириб берди, Абдураимов жарима майдони марказидаги Ҳумоюн Муртозаевга оширди, ҳужумчи зарба бера олмади!

21. ЗАРБА! Чап қанотдан Амонов тўпни жарима майдонига узатди, Жасур Ҳасановнинг зарбаси тепага кетди

18. "Бухоро"нинг навбатдаги ҳужуми, Раҳимжон Давронов жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди

15. Бугун Дилявер Ваниев эмас Ботир Қораев "Машъал" жамоасини бошқармоқда. Ваниев шамоллаб қолган деган хабарлар бор.

12. Хавфли вазият! Чап қанотдан Амоновнинг ерлатиб узатган тўпини Садиллоев дарвозага йўлай олмади!

5. "Бухоро"да жарима тўпи, Азизбек Амоновнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

1. Учрашув бошланди! 



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика