RU

Последние новости

23:43ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ, "Ньюкасл" – "Бенфика". Таркиблар аниқ  3 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  48 23:21ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити". Таркиблар маълум!  4 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  231 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  8 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди Новости

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди

Биринчи турда "Навбаҳор" мухлислари доимгидек биринчи ўринда.

3-5 март кунлари Coca Cola Суперлигада дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турнинг 7та учрашувини кўриш учун стадионларга жами 33017 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4717 мухлис келди деганидир. Шу ўринда "Сўғдиёна" Зоминда, "Сурхон" эса Тошкентда ўз уй ўйинини ўтказганини таъкидлаш лозим. Шахсан ўзим Наманган ва Қаршидаги ўйинларга бундан ҳам кўпроқ томошабин келишини кутгандим. Сабаби бу шаҳар жамоаларининг мухлислари жуда ҳам фаол ҳисобланишади. Айниқса Наманганда охирги йилларда очилиш ўйинида доим стадионга одам сиғмай кетарди. Бу йил эса стадионнинг ярми тўлди холос, балки бу чипталарнинг нархи билан боғлиқдир, буниси менга қоронғу.

Энг кўп томошабин Намангандаги "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувига келди - 11707. Энг кам томошабин эса Тошкентда ўтган "Сурхон" ва ОКМК ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган - 373.

Coca Cola Суперлига. 1-турда томошабинлар ташрифи:
1."Навбаҳор" - "Қизилқум" 11707 томошабин
2."Металлург" - "Нефтчи" 6623 томошабин
3."Турон" - "Бухоро" 5521 томошабин
4."Насаф" - "Андижон" 5005 томошабин
5."Пахтакор" - "Олимпик" 2350 томошабин
6."Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1438 томошабин
7."Сурхон" - ОКМК 373 томошабин


Лекин олдинги йиллар билан таққослаганда дастлабки турга бўлган қизиқиш тушган. Буни рақамлар кўрсатмоқда. Қуйида охирги йилларда Суперлиганинг 1-турига қанча томошабин келганини ҳавола қиламиз:

2023 йил - 33017 (7та ўйин)
2022 йил - 43393 (7та ўйин)
2021 йил - 47752 (7та ўйин)
2020 йил - 38607 (7та ўйин)
2019 йил - 60689 (7та ўйин)
2018 йил - 80347 (6та ўйин)

2018 йилда чемпионатда жамоалар сони 12та бўлган ва битта турда ўйинлар сони 6та бўлган. Шунга қарамай томошабинлар ташрифи охирги йиллардаги энг юқориси бўлган экан.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика