RU

Последние новости

13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  0 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1

Чилида дарвозабон чамаси 101 метр узоқликдан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу рекордга даъвогарлик қилиши мумкин Новости

Чилида дарвозабон чамаси 101 метр узоқликдан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу рекордга даъвогарлик қилиши мумкин

Чили юқори дивизиони 9-турида “Кобресаль” ўз майдонида “Коло Коло”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг эътиборга молик вазиятидан бири 77-дақиқада мезбонлар кипери Леандро Рекенанинг ўз жарима майдонидан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол этиши бўлди. Тўп тахминан 101 метр узоқликдан меҳмонлар дарвозасига бориб тушди. Қайд этилишича, бу футбол тарихида энг узоқ масофадан урилган гол бўлиши ва Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йил ноябрида “Сток Сити” кипери Асмир Бегович 91,9 метр масофадан гол уриб, Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллаганди. Кейинчалик унинг натижасини 2021 йил “Ньюпорт Каунти” посбони Том Кинг янгилади – 96,01 метр.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика