RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  4 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

"Чиғатой"да таҳсил олган, Эден Азарга қарши ўйнаган тожикистонлик ёш мураббий билан суҳбат Новости

"Чиғатой"да таҳсил олган, Эден Азарга қарши ўйнаган тожикистонлик ёш мураббий билан суҳбат

Ноябрь ойи бошида Тошкентда 2004 йилда туғилган болалар ўртасида "Ҳамдўстлик кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби ҳам иштирок этди.

Бугунги кунда бу жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида Фаррух Бердиев ишлаб келмоқда. 1991 йилда туғилган мураббий футбол сир-асрорларини Тошкентдаги "Чиғатой" футбол мактабида олган экан. У 2007 йил Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишга муваффақ бўлган. Биз фурсатдан фойдаланиб Фаррух Бердиев билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Ушбу суҳбатни ташкил этишда "Бунёдкор" клуби менежери Улуғбек Мирзаев ва "Шўртан" клуби матбуот хизмати бошлиғи Толибжон Қосимовга миннатдорчилик билдирамиз.

- Ассалому алайкум, Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сиз Тошкентдаги "Чиғатой" футбол мактаби тарбияланувчиси экансиз. Шу ҳақда сўзлаб берсангиз, бунинг тарихи қандай бўлган?

- Меҳмондўст Ўзбекистон халқига алангали салом. 2002 йилда Фаҳриддин Шарипов ва Достон Мамеров билан бирга Тошкентда "Чиғатой"га олиб келганди. Биринчи ушбу масканда АҲмад Убайдуллаев қўл остида таҳсил олганман. Кейинроқ Геннадий Денисов, Мурод Алиев, Марат Кабаев, Сергей Арслонов бошчилигида ҳам футбол ўйнаганман. Сўнгра бу ердаги ўқишни тугатиб Тожикистонга қайтиб ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоа даражасида ўйнадим.

- "Чиғатой"да қайси машҳур футболчилар билан бирга ўйнагангиз биз учун қизиқ.

- Бугунги кунда "Локомотив" сафида ўйнаётган Санжар Шоаҳмедов, Японияда фаолият олиб бораётган Фозил Мусаев, шунингдек Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов, Иван Нагаев, Суҳробжон Султонов ва бошқа бир қатор футболчилар билан ўйнаганман.  



- Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси 2007 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишга муваффақ бўлган эди. Мана шу мундиалдан қандай хотиралар қолган?

- 2006 йилда бўлган Осиё Чемпионатида қатнашиш менга насиб қилмаган. Лекин 2007 йилги мундиалда иштирок этишга муваффақ бўлганман. Гуруҳдаги илк учрашувда АҚШ терма жамоасига қарши майдонга тушганмиз. 2:3 ҳисобида ютқазиб туриб, сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Иккинчи тур Бельгияга қарши ўтган. Европа жамоаси сафида Эден Азар ва Кристиан Бентеке каби футболчилар ўйнашгани ёдимда. Айнан Бентеке захирадан майдонга тушиб сўнгги дақиқаларда мен қўриқлаётган дарвозага ғалаба тўпини урганди. Гуруҳдаги охирги ўйинда Африканинг Тунис жамоаси билан ўйнаганмиз. Ўзбек футбол мухлислари ва журналистлари жуда яхши танийдиган Юсуф Мсакни бу ўйинда бизга гол урган эди. Мсакни "Лаҳвия" сафида Осиё чемпионлар лигасида бир неча бор ўзбек клубларига қарши ўйнаган. Шу тариқа 3-ўринлар орасида энг яхши натижага эришиб 1/8 финалга чиққандик. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясидагина имкониятни бой бериб қўйгандик.

- Адашмасам бу Тожикистон учун биринчи мундиал бўлган. 2011 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексикадаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб келгач ушбу жамоа аъзоларига "Спарк" автомобиллари совға қилинган эди. Сизларга мундиалдан сўнг қандай эътибор бўлган?

- Жаҳон чемпионатидан сўнг бизнин жамоани ажойиб тарзда кутиб олишганди. Футболчиларга катта миқдордаги пул мукофоти билан тақдирлашган. Йил сўнггида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон энг яхши спортчилар қаторида бутун жамоамизни тақдирлаган эдилар.

- Жанубий Кореядаги Жаҳон чемпионатига нима берди деб ўйлайсиз?

- Тожик футболига кўп нарса берди. Мамлакатимизда футбол янада ривожланди. Ўша пайтда футболга қизиқиш янги даражага чиқди ва унинг меваси шу йил кўринмоқда. Яқиндагина Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида вице-чемпион бўлди ва кейинги йил Перуда бўладиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. 2007 йилги мундиалда қатнашган Нуриддин Давронов, Фатхулло Фатхуллоев, Манучехр Жалилов, Фарход Тохиров, Эрадж Ражабов каби футболчилар бугунги кунда Тожикистон миллий терма жамоаси ўзаги ҳисобланади.



- Сиз 27 ёшдасиз. Одатда дарвозабонларнинг фаолияти узоқ давом этади. Сиз эса дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаяпсиз. Фаолиятингизни эрта якунлашингизга нима сабаб бўлган?

- Футболчилик фаолиятимни барвақт якунлашимга жароҳат сабаб бўлмаган. 2014 йил бошида Нўъмонжон Юсупов "Хўжанд" клубига таклиф этган. 2015 йил аввалида бош мураббий менга ўзимни ўйновчи дарвозабонлар мураббийи сифатида синаб кўришимни таклиф қилди. 2015 йилдан бошлаб мураббийлик фаолиятим бошланди. Ўша йил "Хўжанд" клуби 9 йилдан сўнг иккинчи ўринга қайтдик.

- Ўзбек футболини кузатиб келаётган мураббий сифатида икки давлат чемпионатларини таққослай оласизми?

- Бўш вақтимизда Бекободга келиб турамиз. Клубимиз бош директори ва бошқа мураббийлар билан бирга "Металлург" клуби уй ўйинларига ташриф буюриб турамиз. Шу ўринда иккала давлат Президентларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сабаби чегаралар очилгач мана шундай имкониятлар юзага келди ва қўшни давлат футбол ўйинини кўриб кетиш жуда осон бўлиб қолди. Саволингизга келсак, бизда асосий урғу жисмоний тайёргарлик ва охиригача курашга эътибор қаратилади. Ўзбекистонда эса асосан техникага асосланган футбол намойиш этилади.

- Ўз вақтида бир қатор тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон олий лигасида ўйнаган. "Нефтчи" ва "Андижон"да Шуҳрат Шамсиев, "Андижон" ва "Бухоро"да Тохир Мўминов, "Динамо"да Шуҳрат Жабборов, "Янгиер" ва "Қизилқум"да Зокир Бердиқулов, "Насаф"да ўйнаган Бахтиёр Холиқов дарвозабон Алишер Тўйчиев ва бошқалар. Улар ҳозирги кунда нима билан шуғулланишмоқда?

- Шуҳрат Шамсиев бугунги кунда "Истравшан" клубини биринчи лигадан олий лигага олиб чиқди. Кейинги йил ушбу клуб олий лигада ўйнайди. Алишер Тўйичев ҳозир Тожикистон футбол Федерацияси академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Тохир Мўминов "ЦСКА Помир" клуби бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Зокир Бердиқулов ва Бахтиёр Холиқов "Ист Равшан" клубида селекционер мураббий бўлиб ишламоқда.

- Ўзбекистон Суперлигасида деярли барча клублар давлатга тегишли. Тожикистонда вазият қандай?

- Тожикистонда барча клублар давлатга қарашли. Масалан, "Хўжанд" клубининг бош ҳомийси Сўғд вилоятининг ҳокимияти ҳисобланади. Тожикистон алюмин заводи "Регар-ТадАЗ"нинг бош ҳомийси, "Tajik Air" миллий авиакомпанияси "Истиқлол" клубига ҳомийлик қилади.




- Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда бир нечта янги стадионлар қурилди. Кўплаб стадионлар қайта таъмирланди. Тожикистонда стадионлар ҳолати қай даражада?

- Бизда ҳам худди сизларда бўлгани каби янги стадионлар қурилди. Масалан "Истравшан" клуби, Ҳисорда 2015 йилда янги, замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган стадион қуриб битказилди. Бу ерда "Баркчи" клуби ўз уй ўйинларини ўтказиб келмоқда. Бундан ташқари "Хўжанд" стадиони ҳам янги ҳисобланади. Тожикистон чемпионатига мухлислар ташрифи яхши даражада. Ўзим ишлаётган "Хўжанд" клуби ўйинларига 5-10 минг томошабин келади. Марказий ўйинлар бўлса 12 минг мухлис келади.

- ОАВ орқали кимларга миннатдорчилик билдирмоқчисиз?

- Ўзбекистондаги барча мураббийларимга ва дўстларимга салом йўллайман. Шунингдек, Қаршининг "Насаф" клуби, хусусан ушбу клуб дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковга раҳмат айтаман. Шу йил чемпионатда танаффус юзага келган пайтда ушбу мураббий ёрдамида маҳоратимни оширдим.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика