RU

Последние новости

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  1 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  123 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  3 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  22 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  13 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда Новости

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан  “Чиғатой” спорт базасида истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда 220 нафарга яқин 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу гуруҳларга ЎФА томонидан Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов каби ўтмишнинг футбол юлдузлари ва миллий терма жамоа аъзолари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда жами 12 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришмоқда.


“Чиғатой” спорт мактаби азалдан юртимизда машҳур бўлган. Бу ердан Миржалол Қосимов, Игор Шквирин каби кўплаб футболимиз юлдузлари етишиб чиқишган. Кейинчалик турли сабабларга кўра бу ердаги мактаб ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар келганидан кейин биринчилардан бўлиб ушбу футбол мактабининг фаолиятини тиклашга киришилди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бу ерда яна футбол гуруҳлари иш бошлади. Малакали мураббийлар жалб қилинди. Ҳозирда футбол гуруҳларимизда иқтидорли болалар сараланиб бормоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол гуруҳлари  аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Умид Муҳаммаджонович томонидан йўлга қўйилган яна бир ташаббусни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Футбол гуруҳларимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар болалари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди. Бу эса ҳақиқий иқтидор эгаларини, истеъдодли ёшларни аниқлаб олиш учун яхши имконият ҳисобланади.

Умид қилиб қоламизки, ушбу гуруҳлардаги болалар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишиб чиқишади. Асосий мақсадимиз ҳам шу”, - дейди “Чиғатой” спорт мактаби директори Рустам Абдуллаев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика