RU

Последние новости

18:59Эшитдик-да! "Насаф" Москвада "Спартак" билан ўйнайди  2 18:58Аббос Файзуллаев асосий таркибда  2 18:19ОКМК "Қизилқум"га мағлуб бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:00Киберспорт. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди  1 17:54"Андижон"дан 3, "Сўғдиёна" ва "Олимпик"дан 2 нафардан футболчи — Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  3 17:406 та гол урилган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:54Про лиганинг қолдирилган ўйинида кимлар ишлайди?  0 16:26Суперлига. Қолдирилган ўйинларга тайинланган ҳакамлар номи эълон қилинди  14 16:16Мулоҳаза учун мавзу. "Навбаҳор" бош мураббийи ким бўлади?   35 16:00"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 15:40Қозоғистонлик журналист: "Черчесовни кечирдим, агар бу такрорланса..."  10 15:10"Челси" 18 ёшли футболчини 19 млн. фунтга сотиб олди  1 14:52"Бобур Арена"да "бургутлар" парвоз қилди. "Динамо" 2 йилдан сўнг 4 та гол ўтказди. Тошкент дербисида "шерлар" ғолиб — Суперлиганинг 13-тури ҳақида   1 14:46Самвел Бабаян: "Навбаҳор"дан ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман"  32 14:28"Навбаҳор" Бабаян билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  36

12 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди Новости

12 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди

Теги :  ЧехияТуркия
3-туридан ўрин олган Чехия ва Туркия ўртасидаги учрашув якунланди.

Чехия – Туркия 1:2

Голлар: 51 - Хакан Чалханоглу (Исмаил Юксек), 66 - Томаш Соучек, 90+4 - Женк Тосун

26 июнь, 23.59, «Фолькспаркштадион»

Ҳакам: Иштван Ковач

Чехия: 1.Индржих Станек (16 Матей Ковар , 56), 3.Томаш Голеш, 4.Робин Гранач, 18.Ладислав Крейчи, 5.Владимир Цоуфал, 15.Давид Юрасек (26.Матей Юрасек81), 22.Томаш Соучек, 14.Лукаш Провод (20.Ондржей Лингр,75), 7.Антонин Барак, 13.Моймир Хитил (19.Томаш Хори,56), 9.Адам Гложек ( 11.Ян Кухта,56)

Захира: 23.Витезслав Ярош, 2.Давид Зима, 6.Мартин Витик, 8.Петр Шевчик, 10.Патрик Шик, 12.Давид Доудера, 17.Вацлав Черни,   21.Лукаш Черв, 24.Томас Влчек, 25.Павел Шульц, 

Туркия: 1. Мерт Гюнок, 18.Мерт Мюлдюр, 4.Самет Акайдин, 3.Мерих Демирал, 20.Ферди , Кадиогл, 16.Исмаил Юксек ( 5.Окай Йокушлу, 63), 15.Салих Озчан (22.Каан Айхан, 46), 8.Арда Гюлер (7.Мухаммед Актюркоглу, 75), 10.Хакан Чалханоглу (6.Оркун Кекчю, 87), 19.Кенан Йилдиз (9.Дженк Тосун, 76), 21. Бариш Альпер Йилмаз

Захира: 12. Алтай Байиндир, 23.Угурджан Чакир, 2.Зеки Челик, 11.Юсуф Язиджи, 13.Ахметджан Каплан, 17.Ирфан Кахведжи, 24.Семих Киличсой, 25.Юнус Акгун, 26.Бертуг Йилдирим.

Огоҳлантириш: 11 - Антонин Барак, 31 - Салих Озчан, 35 - Патрик Шик, 37- Кенан Йилдиз, 50 - Исмаил Юксек, 65 - Мерт Гюнок, 68 - Угурджан Чакир, 81 - Мерт Мюлдюр, 85 - Самет Акайдин, 85 -Лукаш Черв, 85 - Витезслав Ярош, 90 - Ладислав Крейчи

Четлатиш: 20 - Антонин Барак


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Турклар бугунги ғалабаси билан гуруҳдаги очколар сонини 6 тага етказиб олди ва кейинги босқичга йўл олди. Чехия термаси эса гуруҳда 1 очко тўплади ва мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлди. Туркия кейинги босқичда Австия билан ўйнайди

90+4. ГОООЛ. Женк Тосун сўнгги дақиқада гол урди ва кейинги босқични ҳал қилди

Ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшди

90. Огоҳлантириш: Ладислав Крейчи 

87. Окай Йокушлунинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

85. Огоҳлантириш: Самет Акайдин ҳам огоҳлантирилди ва турклар кейинги босқичга йўл олса, ушбу ҳимоячи нимчорак финални ўтказиб юборади



85. Огоҳлантиришлар: Лукаш Черв ва Витезслав Ярош огоҳлантирилди. Қизиғи ҳар икки футболчи захирада ўтиришибди

81. Огоҳлантириш: Мерт Мюлдюр ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

80. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган турклар тўлиқ ҳимояга ўтиб олдилар, бу уларга қимматга тушмаса бўлгани

73. Йилдиз ажойиб ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

68. Огоҳлантириш: Захирада ўтирганларнинг яна бири огоҳлантирилди. Бу сафар туркларнинг захирадаги посбони Угурджан Чакир ҳакамдан сариқ олди

Ҳакам ВАР билан гаплашиб олганидан сўнг голни ҳисобга олишга қарор қилди

66. ГОООЛ! Томаш Соучек ҳисобни тенглаштирди.

65. Огоҳлантириш: Мерт Гюнок вақт чўзгани учун огоҳлантирилди

64. Ладислав Крейчининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

61. Турклар бир киши кўп бўлиб ўйнаётгани сезилмоқда. улар ҳужумлар ташкил қилишмоқда, тўпга эгалик қилишмоқда

55. Матей Ковар майдонга тушди, Станекнинг жароҳати жиддий

54. Индржих Станек гол бўлган вазиятда жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

51. ГОООЛ! Йилдизнинг супер зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ ушбу ҳужумнинг ўзида Чалханоглу тўпни эгаллади ва супер зарбаси билан ҳисобни очди

50. Огоҳлантириш: Исмаил Юксек ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

47. Бариш Альпер Йилмазнинг боши билан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи бўлим сўнггида чехлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, бироқ Давид Юрасекнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

43. Хакан Чалханоглунинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

37. Яна бир огоҳлантириш: Кенан Йилдиз ҳакам томонидан огоҳлантирилди

35. Огоҳлантириш: Захирада ўтирган Патрик Шик ҳакам билан тортишди ва огоҳлантирилди

31. Салих Озчан тактик қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

29. Бариш Альпер Йилмазнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

27. Арданинг қайчи услубида йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди, туркларда бурчак зарбаси бор

24. Томаш Соучек боши билан зарба беришга интилди, бироқ унга имкон берилмади

20. Четлатиш: Чехия ўзининг имкониятларини кескин пасайтириб юбормоқда. Антонин Барак иккинчи сариғини олди ва майдони тарк этмоқда. 

17. Робин Граначнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

15. Учрашув анча қизиқ ўтмоқда. Юрасекнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди

13. Арда Гулер маълум масофани босиб ўтди ва зарба йўллади, бироқ ёш иқтидорнинг зарбасига аниқлик етишмади

11. Огоҳлантириш: Антонин Барак ҳакам билан тортишди ва сариқ олди

10. Дастлабки дақиқаларда чехларнинг устунлигидан сўнг турклар ҳам аста-секин тўпни ушлашни бошлашди

3. Чехияликлар учрашувни фаол бошлашди. Лукаш Проводнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди 


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг:    

Комментарии

+5   
27 июн 06:38:23
Ж
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Туркийлар узи шунака нимжон булади)))
Туркийлар дунёни 800 йил бошкарган. Сан у пайтда хаво таркибида булгансан. Яна уз миллатингни ёмонлайсан. Ёки конингда форс тожик афгон бор. Гапингни уйлаб ёз "аклли"
+2   
27 июн 08:05:36
Toxir Sharif
2008-yilda ham xuddi shunday 3-turda, guruh bahslarida Chexiya va Turkiya o'yini boʻlgandi. Oʻshanda Chexiya 2:0 hisobida oldinda borayotib oʻyin oxirida 2:3 hisobida Turkiya gʻalaba qozonib chorak finalga chiqqandi. Tarix yana takrorlanibdi va yana Turkiya foydasiga
+2   
27 июн 02:45:53
Баходир Милан
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Боя ЗУР ТВдаги обзорни ким курди, адашмасам Португалия - Грузия уйинини Хайрулла Хамидов шархлаши, Чехия - Туркия уйини Файзиевга топширилган эдими?! Алишер нейтрал булиб, Чехларни уйинини интригали деб шуни танлашган эдия. Хозир ЗУР ни ексам Алишер ва Хайрулла ока Чехия - Туркияни биргалашиб шархлаб утиришибдику))))
Ундай эмас Хайрулло Хамидов Даврон дан жонли эфирни ОЛИБ қўймай деб хижолат бўлиб алмашамиз деган эди Файзиев қолаверсин деди
+2   
27 июн 02:14:16
Hakan Chalxanoglu
11 та уйинчиси сарик олибди Туркияни
+1   
27 июн 11:13:45
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Боя ЗУР ТВдаги обзорни ким курди, адашмасам Португалия - Грузия уйинини Хайрулла Хамидов шархлаши, Чехия - Туркия уйини Файзиевга топширилган эдими?! Алишер нейтрал булиб, Чехларни уйинини интригали деб шуни танлашган эдия. Хозир ЗУР ни ексам Алишер ва Хайрулла ока Чехия - Туркияни биргалашиб шархлаб утиришибдику))))
У́зи У́збекистонда шархловчи борми икки киши чикволиб чойхона гап килиб у́тиради футбол у́з йу́лида колиб биздаги акллилар хар бир футболчи , мураббий , хакам ва жамоаларни тарихи статистикаси ва яна алламбалоларни гаплашиб у́йинни у́тказиб юборади . Бизни шархловчилар майдонга кайтмагунча шархловчи йу́к хисоби .Бир эътибор берилар 90 минутлик у́йинни нари борса 8-10 минут шархлашади колгани чойхона гап фалон бу́лган пистон бу́лган футбол четда колган .
+1   
27 июн 08:04:57
Toxir Sharif
2008-yilda ham xuddi shunday 3-turda, guruh bahslarida Chexiya va Turkiya o'yini boʻlgandi. Oʻshanda Chexiya 2:0 hisobida oldinda borayotib oʻyin oxirida 2:3 hisobida Turkiya gʻalaba qozonib chorak finalga chiqqandi. Tarix yana takrorlanishi va yana Turkiya foydasiga
+1   
27 июн 02:05:48
Хайрулла 777
Билмадиму мани фикрим хайрулла хамидов энг игвогар шархловчи хохлаган минус боссин афсус адашмиз
   
27 июн 17:05:28
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Балки амаки, шунака булиши мумкин
Шархловчилар у́з вазифасини ту́гри бажармагунча яъни майдондаги холатни шархлашни бошламагунча биз шархловчи йу́к .
   
27 июн 16:57:46
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
У́зи У́збекистонда шархловчи борми икки киши чикволиб чойхона гап килиб у́тиради футбол у́з йу́лида колиб биздаги акллилар хар бир футболчи , мураббий , хакам ва жамоаларни тарихи статистикаси ва яна алламбалоларни гаплашиб у́йинни у́тказиб юборади . Бизни шархловчилар майдонга кайтмагунча шархловчи йу́к хисоби .Бир эътибор берилар 90 минутлик у́йинни нари борса 8-10 минут шархлашади колгани чойхона гап фалон бу́лган пистон бу́лган футбол четда колган .
Балки амаки, шунака булиши мумкин
   
27 июн 10:05:14
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Ж
Туркийлар дунёни 800 йил бошкарган. Сан у пайтда хаво таркибида булгансан. Яна уз миллатингни ёмонлайсан. Ёки конингда форс тожик афгон бор. Гапингни уйлаб ёз "аклли"
Хей, Хей бироз шошилманг. Манам туркийман узбекман, емонламаяпман, бор хакикатни ездим. Каранг бизнинг танимизни, турклар хам шунака. Кеча хаводаги курашларнинг 75 фоизини чехлар ютишди
   
27 июн 02:53:29
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Баходир Милан
Ундай эмас Хайрулло Хамидов Даврон дан жонли эфирни ОЛИБ қўймай деб хижолат бўлиб алмашамиз деган эди Файзиев қолаверсин деди
Катта рахмат тушунарли
   
27 июн 02:14:59
MX
Bu oyini bilan chexiya loyiq edi pley offga Turklar anjayn nimjon jamoa ekan
   
27 июн 02:12:48
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Хайрулла 777
Билмадиму мани фикрим хайрулла хамидов энг игвогар шархловчи хохлаган минус боссин афсус адашмиз
Сабаби нимага
   
27 июн 02:12:34
=JAGUAR=
Ответ на комментарий пользователя Хайрулла 777
Билмадиму мани фикрим хайрулла хамидов энг игвогар шархловчи хохлаган минус боссин афсус адашмиз
Ўзи ҳамма Хайрулла лар иғвогар у Хайруллани сиз Хайрулла иғво қиляпсиз, сизни эса бошқа бир Хайрулла иғво қиб ўтирипти))))
   
27 июн 01:56:49
El-Uzbek
Kerakli o‘yin olib berildi rahmat Xayrulla aka.Lekin Turkiyada o‘yin nol ekan
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика