RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  29 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси Новости

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган ва футболдан бошқа хоббиси ва ўзига хос одатлари мавжудлиги табиий. Келинг, ҳозир баъзи бир дунё таниган футбол юлдузларининг қизиқарли хоббилари қанақа эканлигини билиб оламиз.

Петр Чех – барабанчи

Афсонавий дарвозабон Петр Чехнинг энг ёқтирган хоббиси барабан чалишдир. Чехиялик бу ҳақда интерьюларидан бирида айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, 2010 йилдан бошлаб барабан чалишни ўргана бошлаган. Ҳозир ҳам баъзида оилавий байрамларда Петр "барабанчи" позициясида ҳаракат қилиб туради.

Тео Уолкотт – болалар китоблари муаллифи

Англиялик ҳужумчи Тео Уолкотнинг болалар учун мўлжалланган китоблар нашр эттириши ҳақида эшитганмисиз? Китоблар мавзуси асосан, футболга бағишланган. Англияда китобсевар ота-оналар фарзандлари учун Теодан янги китоблар кутишади. 

Майкл Оуэн – от пойгаси ишқибози

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси спортниг яна бир бошқа тури – от пойгасига жиддий мухлислик қилади. Энг ёқтирган хоббиси отларни пойгага тайёрлаш. Йирик отхонасида бу учун алоҳида одамларни ёллаган. Шахсан ўзи ҳам кичик от пойгаларида қатнашиб туради.

Дэвид Бекхэм – қиличбоз

Футболдаги фаолиятидан кейин Голливуд ҳаётини танлаган суперюлдуз қиличбозликка ҳам қизиқиб қолган. Унинг яқин дўсти, киноюлдуз Уилл Смит бу ҳақда шундай дейди:

"Кўпинча Бекхэм билан Том (Круз)нинг уйида қиличбозлик билан соатлаб шуғулланамиз".

Хави – қўзиқоринчилик шинавандаси

"Барселона" афсонаси Хавининг севимли хоббиларидан бири – бу қўзиқоринчилик. У ҳатто Жерар Пике ҳамда Шакирани қўзиқорин теришга таклиф қилган. Гвардиола эса ҳазиломуз тархда шундай деганди: 

"Қўзиқоринчилардан ёмонлик чиқмайди".

Тони Кроос – нишонни пойлаш (darts).

Германиялик чарм тўп устаси Тони darts ўйинини ёқтиради. Балки жуда кўп шуғуллангани учунми, бу футболда ўз аксини топади. Германия терма жамоаси футболчилари Крооснинг одатидан хабар топиб, ҳазил сифатида унга darts совға қилишган.

Жо Аллен – товуқчилик фермалари соҳиби

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси ўзига хос бизнесмен. Жо Алленнинг айни пайта бир нечта товуқ фермаси мавжуд бўлиб, рафиқаси билан бирга тухум сотиладиган дўконларни ташкил қилишган.

Юқоридагилар айрим футболчиларнинг ажойиб ва ўзига хос қизиқишлари эди. Футбол – ҳаммаси эмас. Қизиқиш ва одатлардан воз кечиш эса мушкул масала, ҳатто у қўзиқоринчилик ва товуқчилик билан алоқадор бўлса ҳам.

Шуҳрат Хомидов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика