Черан "Пахтакор"да юбилей голини урди
08 ноя 2022 11:14
Новости
Черан "Пахтакор"да юбилей голини урди
"Қизилқум" билан ўйинда тўрт тўп киритган Чераннинг "Пахтакор"даги голлари сони 100 тадан ошди.
Ушбу ўйинда Драганнинг 2-голи унинг "шерлар" таркибида киритган 100-тўпига айланди. Баҳс якунига қадар Черан голлари сонини 102 тага етказиб қўйди. Охирги 4 турда Драган икки бор покерга эришди.
Чераннинг "Пахтакор" таркибида урган жами голлари сони эндиликда 102 тага етди. У Суперлигада 82, ички кубокларда 13 ва Чемпионлар Лигасида 7 тўп киритишга эришган.

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи Coca Cola Суперлигаси жорий мавсумида 22 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилди. У чемпионатда яққол тўпупар бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии