RU

Последние новости

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   9 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  65 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  3 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Чемпионлар лигаси. 3та жамоада юз фоизлик натижа, "ўлим гуруҳи"да имкониятлар тенг ва бошқа натижалар Новости

Чемпионлар лигаси. 3та жамоада юз фоизлик натижа, "ўлим гуруҳи"да имкониятлар тенг ва бошқа натижалар

Жорий ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари биз орзиқиб кутадиган Чемпионлар лигаси баҳслари ўтказилди.

Турнир гуруҳ босқичининг 3-турида бир-биридан қизиқ баҳслар бўлиб ўтди ва баъзи квартетларда вазият ўзгарди, бошқаларида эса йўқ. Ушбу турдан кейин гуруҳлардаги жамоалар ўрни ҳақида тўхталиб ўтамиз.


"А" гуруҳи

Ушбу тўртликда ПСЖ яққол пешқадамга айланиб олди. Парижликлар 3-турда меҳмонда "Брюгге"ни 5:0 ҳисобида таслим қилишди. Захирада майдонга тушган Килиан Мбаппе хет-трик муаллифига айланди.

Гуруҳнинг бошқа гранди - "Реал" Туркияда "Галатасарой" меҳмони бўлди ва мадридликлар ҳам 3 очкони қўлга киритишди. Учрашувдаги ягона голга Тони Кроос муаллифлиқ қилди.


"B" гуруҳи

"B" квартетидаги иккала ўйинда 5тадан гол киритилди, аммо битта баҳсда "Тоттенхэм" 5та гол урган бўлса, иккинчисида "Бавария" "Олимпиакос" дарвозасини 3 марта ишғол қилиб, 2 марта ўз дарвоза тўридан тўп олиб чиқди. Бу тўртликда вазият "А" гуруҳиникига ўхшаш. Немисларда 100%лик натижа, "Тоттенхэм" улардан 5 очко орқада.


"C" гуруҳи

"Манчестер Сити", "Шахтёр", "Динамо" (Загреб) ва "Аталанта" ўрин олган гуруҳда кутилганидек "шаҳарликлар" етакчилик қилишмоқда. Инглиз клуби 3та ғалабали учрашувда жами 10та гол уриб, бир марта гол қўйиб юборишган. Ўтган йили ёрқин ўйин кўрсатиб, ЧЛ йўлланмасини қўлга киритган "Аталанта" ҳозир жуда ачинарли ҳолатда. Италия клуби 3та ўйиннинг бирортасида очко ола билмади. Иккинчи ва учинчи ўринни Украина ва Хорватия клублари бўлишиб турибди.


"D" гуруҳи

Ушбу квартетнинг учинчи тур ўйинида сенсация қайд этилиши мумкин эди, бироқ Пауло Дибала ҳаммасини чиппакка чиқарди. "Локомотив" меҳмонда ўтган баҳснинг 77-дақиқасигача ҳисобда олдинда эди, аммо аргентиналик йигитча 2 дақиқа ичида ғалабани "темирйўлчилар"дан "ўмариб" кетди ва сенсация рўй беришига йўл қўймади. Иккинчи учрашувда "Атлетико" "Байер"ни ўз услубида (1:0) мағлуб этди.


"E" гуруҳи

"Зальцбург" яна бир гуруҳ етакчисига муаммо туғдиришга уринди. Австрия клуби "Ливерпуль"га қарши баҳс каби бор кучини ишга солди, аммо очко олиш учун яна битта гол етмади. "Наполи" савия эвазига меҳмонда 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Ливерпуль" ҳам меҳмонда ўйнади, аммо "Генк"ни қийинчиликсиз таслим эта олди.


"F" гуруҳи

"Ўлим гуруҳи" дея аталган "F" квартетида кураш қизғин давом этмоқда. "Барселона" бу турда "Славия"ни қийинчилик билан таслим этиб, меҳмондан 3 очко билан қайтди. "Интер" ҳамда "Боруссия" Д ўртасидаги турнинг марказий учрашувида Конте шогирдларининг қўли баланд келди. Лаутаро Мартинес ва Антонио Кандрева голлари эвазига италияликлар ишончли ғалабага эришишди.


"G" гуруҳи

Бир неча кун олдин "Ростов"ни 6:1 ҳисобида таслим этган "Зенит" Германияда "Лейпциг"га мағлуб бўлди. Учрашувдаги дастлабки гол питерликлар томонидан урилди, аммо немис клуби иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида 2та гол уриб, ўйин масаласини ўз ҳисобига ҳал қилди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Бенфика" Франциянинг "Лион" клубини қабул қилди ва уларни 2:1 ҳисобида таслим қилди.


"H" гуруҳи

Сўнгги квартетда Голландия ва Англия клублари етакчилик қилишмоқда. "Челси" меҳмонда "Аякс"ни таслим этиб, голландияликлар билан очколарини тенглаштириб олди. Иккинчи баҳсда "Валенсия" "Лилль" меҳмони бўлди. Испанияликлар ғалабага яқин эди, аммо сўнгги сониялардаги гол туфайли жамоалар очколарни бўлишиб олишди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика