RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  0 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0

Чемпионатнинг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Новости

Чемпионатнинг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овозларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Овоз бериш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган спортга оид ОАВ вакиллари (журналистлар) иштирок этишлари мумкин. Номзодлар рўйхати чегараланмаган бўлиб, овоз берувчилар Ўзбекистон миллий чемпионатларида фаолият юритаётган барча футболчилар ва мураббийларга, жумладан, хориж мамлакатларидан келиб ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар ва мураббийларга ҳам овоз беришлари мумкин.

Июнь ва июль ойларининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровномада иштирок этаётган журналист икки ой учун энг яхши футболчи ва мураббийилардан жами 5 нафардан номзодларнинг исм-шарифларини ЎзПФЛ матбуот хизматига (media@the-uff.com электрон почта манзилига жўнатган ҳолда) тақдим этишлари керак. Журналистлар ўз вариантларини 5 август соат 18:00гача юборишлари мумкин.

Футболчиларнинг июнь ва июль ойларидаги ҳаракатларини баҳолашда қуйидаги мусобақалар ҳисобга олинади: Олий Лига; Ўзбекистон Кубоги; Биринчи Лига; ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақалар.

Танловда иштирок этган ОАВ вакилининг вариантларидан келиб чиқиб, футболчи ва мураббийларга қуйидагича баллар берилади: 1-ўрин – 5 балл; 2-ўрин – 4 балл; 3-ўрин – 3 балл; 4-ўрин – 2 балл; 5-ўрин – 1 балл.

ОАВдан келиб тушган вариантлар ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва унинг якуний натижалари ЎзПФЛ расмий сайти (www.pfl.uz)да эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган футболчи (мураббий) «Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси (мураббийи)» деб топилади.

Март-ноябрь ойларида ўтказиладиган чемпионатнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

Маълумот учун, ушбу тадбир тижорий лойиҳа бўлиб, унга ҳомийлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар ҳамкорликка таклиф қилинади.
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика