RU

Последние новости

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  0 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  32 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

"Чемпион бўлишни истасак, "Сити" майдонига ғалаба қозониш учун боришимиз керак" — Жезус Новости

"Чемпион бўлишни истасак, "Сити" майдонига ғалаба қозониш учун боришимиз керак" — Жезус

"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезус Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши ўйин (3:3) ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозир кўп нарса содир бўлмоқда. Биз салбий нимадир ҳақида гапиришни истамаймиз, чунки ушбу мавсумда қилаётган ишларимиз ҳайратланарли эканлиги боис ҳаммасига ижобий қараяпмиз. Ҳозир қийин пайт. Бирга бўлиш вақти келди. Бу мавсумда қиладиган ишларимиз ҳали кўп, ҳали мавсум тугамади, биз ҳали беш очко олдиндамиз. "Манчестер Сити"нинг иккита ўйини бор, аммо чемпион бўлишни истасак, у ерга ғалаба қозониш учун боришимиз керак, тамом. Биз лигадаги энг ёш жамоамиз, лекин баҳона қидирмаяпмиз. Баъзида биз тўғри иш қиламиз ва баъзида хатога йўл қўямиз, ҳамма хато қилиши мумкин, шунинг учун бирга бўлиш жуда муҳим", – деди футболчи.

"Арсенал" 75 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" 5 очко орқада, аммо Хосеп Гвардиола шогирдларида иккита захира ўйини бор.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Арсенал" беллашуви 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика