“Челси” тарихидаги омадли мураббийлардан бири ракни енгди
12 апр 2020 22:10
Новости
“Челси” тарихидаги омадли мураббийлардан бири ракни енгди
Италиялик собиқ футболчи ва мураббий Жанлука Виалли оғир ҳасталик устидан ғалаба қилгани ҳақда хабар берди.
Охирги 2 йил давомида Виалли ошқозоности бези ракига қарши кураш олиб борди. У 17 ойлик кимётерапия курсларини ўтаганини айтди.
“Жисмоний ҳамда ақлий тарафдан бу жуда қийин эди, ҳаттоки, мен каби кучли инсонга ҳам. Тестларда касаллик белгилари аниқланмади, мен хурсандман.
Яна ойнага қарай оламан, ўсаётган сочларимни кўраман. Қошларни эса энди қалам билан чизмаса ҳам бўлади. Менга омад кулиб боқди”, дейди Виалли.
55 ёшли Жанлука Виалли футболчилик фаолияти давомида “Кремонезе”, “Сампдория”, “Ювентус”, “Челси” каби жамоалар сафида ўйнади. “Аристократлар”даги 2 мавсуми давомида у ўйновчи мураббий сифатида ишлади ва клуб тарихидаги энг омадли мутахассислардан бирига айланди. Шунингдек, Виалли “Уотфорд”ни ҳам бошқарган.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии