"Челси" собиқ футболчиси: "Саррини аниқ ҳайдаб юборишади"
19 фев 2019 12:30
Новости
"Челси" собиқ футболчиси: "Саррини аниқ ҳайдаб юборишади"
"Челси" собиқ футболчиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида ишлаётган Крис Саттоннинг фикрича, "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан сўнг кўклар устози Маурицио Саррини ҳайдаб юборишади.
"Бу Саррининг "Челси"даги сўнгги учрашуви эди. Унинг клубдаги вақти якунига етди. Уни аниқ ҳайдаб юборишади. Бундай қарор учун етарлича сабаблар бор. Олдинроқ, у футболчиларни рухлантира олмаётганини гапирганди, бундан ташқари у ўзгармайди. Тонгда Саррини истеъфога чиқаришади" - дейди Саттон.
Сарри ўтган ёзда "Челси"га келган эди. Айни дамда жамоа АПЛ турнир жадвалида 50 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии