RU

Последние новости

13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  1 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  5 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  8 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37

"Челси" мухлиси Кепага: "Бизни алдашга уринма" Новости

"Челси" мухлиси Кепага: "Бизни алдашга уринма"

"Челси" ишқибозлари дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг изоҳига негатив фикр билдиришди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг посбон мураббийнинг қарорига қарши чиқишни истамаганлигини айтди.

"Бизни алдашга уринма. Жароҳатдан қатъий назар, Кабальеро тактик ўзгариш эди" - деб ёзди мухлислардан бири.

"Сен рад этганинг тактик юриш эди. Кабальеро Кепа жароҳат олгунга қадар машғулот ўтказаётганди. У жазоланишига ишонаман" - дея фикр билдирди "Челси"нинг бошқа ишқибози.

"Кепа тўғри иш қилмади. Фикримча, мураббийнинг қарори тактикага боғлиқ эди, бироқ Кепа буни жароҳатга боғлиқ деб ўйлади" - деб ёзди бошқа бир мухлис.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика