"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди
04 дек 2024 14:10
Новости
"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди
Лондоннинг "Челси" жамоаси украиналик вингер Михайло Мудрик бўйича режаларни ишлаб чиқди.
Британиялик журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Мудрик январь ойида на ижарага берилади, на сотилади. Унинг мавсум ўртасида "Челси"ни тарк этиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Клуб футболчини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва унинг трансфери борасида вариантларни кўриб чиқмаяпти.
Олдинроқ Мудрик учун "Вест Хэм", "Астон Вилла" ва "Марсель" жамоалари даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
Мудрик жорий мавсум "Челси" сафида барча турнирларда 16 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Михайло Лондон клубига 2023 йилнинг январида келиб қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Комментарии