"Челси" Моуриньюни таклиф қилмоқчи эмас
08 мар 2024 15:02
Новости
Лондоннинг "Челси" клуби Жозе Моуриньюни бош мураббийликка таклиф қилмайди, деб хабар бермоқда "Daily Mail".
Хабар қилинишича, "кўклар" Италиянинг "Рома" жамоасини тарк этиб, январь ойи ўрталаридан бери ишсиз юрган 61 ёшли португалиялик мутахассисни ортга қайтаришдан манфаатдор эмас.
Аввалроқ "Челси"нинг амалдаги бош мураббийи, аргентиналик 52 ёшли Маурисио Почеттино ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии