"Челси" ҳимоячиси АПЛнинг бошқа клубига ўтишни истамади
14 сен 2023 18:56
Новости
"Челси" ҳимоячиси Трево Чалоба трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Ноттингем Форест"га ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Футболчи унга қизиқиш билдирган "Бавария"га ўтмоқчи эди, аммо трансфер амалга ошмади. Шундан сўнг "кўклар" футболчини 25 миллион фунтга "ўрмончилар"га сотиш бўйича келишувга эришган бўлса-да, англиялик футболчи "Челси"да қолишни маъқул кўрди.
Чалоба Лондон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 24 ёшли ҳимоячи жорий мавсум ҳали майдонга тушмади. У қишда "кўклар"ни тарк этиш эҳтимоли бор.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии