"Челси" футболчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди
17 янв 2023 19:27
Новости
"Челси" мураббийи Грэм Поттер "Фулхэм"га имконият бой берилган ўйинда жароҳат олган Денис Закариянинг бир ой жамоасига ёрдам бера олмаслигини тасдиқлади.
26 ёшли футболчи пайшанба куни "Фулхэм"га қарши ўйиннинг (1:2) 56-дақиқасида оқсоқланиб қолди. Швейцариялик ўйинчи учрашувдан кейин жароҳати даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтди. Кеча "Кристал Пэлас" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиндан сўнг жамоа устози Закариянинг ҳолати ҳақида маълумот берди: "Денис тўрт ҳафтага сафдан чиқди. Бу биз учун зарба бўлди. Умид қиламизки, у тезда қайтади".
Закария "кўклар" учун 7 та ўйинда майдонга тушди. Барчаси Поттер қўл остида. У жамоа либосидаги ягона голини "Динамо" Загреб (2:1) дарвозасига урди.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии