"Челси" франциялик ҳимоячига қизиқиб қолди
12 июн 2020 22:42
Новости
"Челси" франциялик ҳимоячига қизиқиб қолди
ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзава фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
France Football хабарига кўра, 27 ёшли футболчи "Челси"нинг нишонига тушиб қолган. Лондон клуби аллақачон футболчининг агентлари билан алоқага чиққани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ёзда шартномаси якунига етадиган Курзаванинг хизматларига "Барселона", "Атлетико", "Арсенал", "Ювентус" ва "Интер" сингари жамоалар ҳам қизиқиш билдирган.
Комментарии