RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  0 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  225 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

"Челси" Феликсни ижрага олганини эълон қилди Новости

"Челси" Феликсни ижрага олганини эълон қилди

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг расмий сайтида Мадриднинг “Атлетико”си ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликсни ижарага олгани ҳақида хабар берди.

Феликснинг "Челси" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Португалияликнинг Лондон клуби билан келишувида сотиб олиш варианти кўзда тутилмаган.

Аввалроқ ОАВда "Челси" футболчининг мавсум охиригача ижараси учун Мадридга 11 миллион евро тўлаши, шунингдек, Феликснинг маоши билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Феликс  жорий мавсум "Атлетико" сафида барча турнирлар доирасидаги 14 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди. Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 2 бор шерикларига ассистентлик қилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика