"Челси" "Эвертон" ҳимоячилари Стоунз ва Коулманга қизиқиш билдиряпти
08 мая 2015 14:47
Новости
"Челси" "Эвертон" ҳимоячилари Стоунз ва Коулманга қизиқиш билдиряпти
Лондоннинг "Челси" клуби "Эвертон" ҳимоячиси Жон Стоунз хизматларига қизиқиб қолган.
Хабарларга кўра, ливерпулликлар устози Роберто Мартинес 20 ёшли футболчи жамоада қолиши учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқчи, аммо "Челси" яхши таклиф билан чиқса трансфер амалга ошиши мумкин.
Лондонликлар "Эвертон"нинг яна бир ҳимоячиси Шеймус Коулманни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Комментарии