"Челси" бразилиялик футболчи билан қизиқмоқда
21 мая 2020 23:37
Новости
"Челси" бразилиялик футболчи билан қизиқмоқда
Бразилиялик ҳимоячи Алекс Теллес Лондон жамоаси қизиқишларига сабаб бўляпти.
"Челси" Алекс Теллес учун курашга қўшилди.
Манбага кўра, "Порту" футболчини мамнуният билан 30 миллион еврога сотади, аслида унинг шартнома суммаси 40 миллион еврони ташкил этади.
Футболчининг ҳозирги шартнома муддати 2021 йил ёзида якунланади.
Олдинроқ, Теллесга ПСЖ қизиқиш билдираётгани ва яқин келажакда келишувни муваффақиятли ҳал қила олиши ҳақида хабар берилганди.
Комментарии