RU

Последние новости

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

"Челси" 112 ёшда: клуб тарихи, муваффақиятлар ва бугунги кун Новости

"Челси" 112 ёшда: клуб тарихи, муваффақиятлар ва бугунги кун

Бугун Лондоннинг "Челси" жамоаси ташкил этилганига 112 йил тўлди.


Шу муносабат билан, клуб тарихи, муваффақиятлари ва бугунги куни ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Тўлиқ номи:
"Челси" футбол клуби

Лақаби: "Аристократлар"

Ташкил этилган куни: 1905 йил 10 март

Стадион: "Стэмфорд Бриж", Лондон

Сиғими: 41 837

Клуб эгаси: Роман Абрамович

Президент: Брюс Бак

Бош мураббий:
Антонио Конте

Сардор: Жон Терри

Рейтинг: УЕФА рейтингида 10-ўрин

Расмий сайти: www.chelseafc.com
 
"Челси" футбол клуби - Англия пойтахти Лондон шаҳри клуби ҳисобланади. 1905 йилда ташкил қилинган. Ўз тарихидаги ўйинларини асосан мамлакат юқори дивизионида ўтказган. 1992 йилги АПЛ ташкил қилинишида муҳим роллардан бирини ўйнаган. "Челси" 5 маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган. 7 марта футбол ассоциацияси кубоги соҳиби, 5 маротаба Лига кубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Европа майдонларида Чемпионлар Лигаси, УЕФА Кубок эгалари кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА суперкубоги каби совринларни қўлга киритган.

"Челси" футбол тарихида бир вақтнинг ўзида иккита асосий Еврокубокни ўзида ушлаб турган ягона клуб ҳисобланади.

Номи "Челси" эканлигига қарамай, клуб қўшни Фулем ҳудудида жойлашган. Клубнинг уй стадиони "Стэмфорд Бриж" эса 1877 йилда очилган. Ўз бағрига 41 837 томошабинни сиғдира оладиган арена Англияда сиғими бўйича 9-ўринда туради.



2003 йилнинг 2 июлида россиялик бизнесмен Роман Абрамович клубни сотиб олган.

Бугунги кунда "Челси" энг кўп даромад топиш бўйича дунёда 7-ўринда туради. "Форбес" журнали клуб нархини 1,37 миллиард долларга баҳолаган.

Жамоанинг асосий либоси кўк рангларда. 1960 йиллардан бери мана шу услубдаги либосларда тўп тепади.

Клуб логотипи бир неча маротаба ўзгарган. Улардан энг сўнгиси, яъни ҳозиргиси 2005 йилда яратилган.



Клуб мухлислар орасида тезда ҳурмат қозона олди. Лекин, ташкил қилинганидан сўнг 50 йил ичида бирорта соврин қўлга кирита олмаган. Жамоанинг дастлабки муваффақияти 1915 йилга тўғри келади. Ўшанда "Челси" Англия Кубоги финал баҳсида иштирок этганди. Шунингдек, 1911, 1920, 1932, 1950 ва 1952 йилларда ярим финал ўйинларида қатнашган.

Жамоани илк маротаба Тед Дрейк чемпионлик сари етаклаб борган. Ўшанда 1954\55 йилги мавсум эди.


Янги тарих



2003 йилнинг 2 июнида Кей Бейтс "Челси"ни 140 миллион фунт эвазига Роман Абрамовичга сотган. Айнан шундан сўнг "аристократлар" дунёдаги суперклублар ичига кириб олдилар. Клубга россиялик хўжайин келганидан сўнг 100 миллион фунт янги футболчилар ҳаридига сарфланади. Бироқ, клуб бош мураббийи Клаудио Раньери жамоа билан совринлар қўлга кирита олмайди. Унинг ўрнига эса ушбу лавозимга португалиялик Жозе Моуриньо келади. "Челси" Моуриньо қўл остида ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган бешинчи жамоага айланади. Кейин эса футбол ассоциацияси кубоги (2007), Футбол лигаси кубоги (2005, 2007) қўлга киритилади.

2007 йилнинг 20 сентябрида эса клуб Моуриньо билан келишувни бекор қилган. Ундан сўнг жамоага Аврам Грант бош мураббий этиб тайинланади. "Аристократлар" исроиллик мураббий билан бирга АПЛда иккинчи ўринни қўлга киритадилар. Чемпионлар Лигасида эса 2008 йили финалгача етиб борганлар. Ўшанда жамоа Москвада бўлиб ўтган финалда "Манчестер Юнайтед"га пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди. Ўша мавсумни муваффақиятсиз ҳисоблаган клуб раҳбарияти Грантга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган.

2008 йилнинг 12 июнида клуб Луис Фелипе Сколарини бош мураббий сифатида оммага таништирди. Бироқ, унинг омадсиз натижалари ҳам раҳбариятга маъқул келмайди ва бразилиялик мураббий 2009 йилнинг февраль ойида истеъфога чиқарилади. Жамоани мавсум охиригача Гус Хиддинк бошқариб бориши келишиб олинади. Ўшанда жамоа голландиялик мураббий қўл остида ЕЧЛ ярим финалида иштирок этган, Англия футбол ассоциацияси кубоги соҳибига айланган.

2009 йилнинг 1 июнида эса бош мураббийлик лавозимини италиялик Карло Анчелотти эгаллайди. Мураббий клубдаги дастлабки йилидаёқ олтин дубль қайд этишга муваффақ бўлган. Ўшанда клуб Премьер-Лига ва футбол ассоциацияси кубоги мусобақаларида бош совринларни қўлга киритган.

Ундан кейинги мавсум эса Анчелотти бошчилигидаги "Челси" учун бутунлай омадсиз ўтди. Жамоа мураббий билан умуман соврин юта олмади. Оқибатда эса 2011 йилнинг 22 май куни Анчелоттига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.

2011 йилнинг 22 июнида жамоа бошқарувига португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боаш келади. Мураббий билан уч йилга шартнома имзоланган. Аммо, мураббийнинг "Челси"даги ишлари умуман юришмаган ва унга 15 миллион евро конпенсация пули тўлаб берилган ҳолда жавоб бериб юборилади. Унинг ўрнига эса вақтинчалик "шох вазифасини бажариш" учун ўз вақтида футболчи сифатида "Челси"да ўйнаган Роберто Ди Маттео таклиф қилинади. "Аристократлар" унинг қўл остида илк маротаба Европа Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритганлар. Ўшанда клуб Мюнхенда бўлиб ўтган финалда мезбон "Бавария"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратганди.



Бироқ, навбатдаги мавсумда қайд этилган муваффақиятсизликлар Роберто ди Маттеонинг ҳам ишдан бўшашига сабаб бўлади.  Унинг ўрнига эса Рафаэль Бенитес клубни бошқариб туради.

2013 йилнинг 3 июнь куни эса "Челси"га яна Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланади. "Беназир" қайтганидан сўнг илк мавсумидаёқ жамоани чемпионлик сари етаклаб борган. 2015 йилнинг 17 декабрида эса "Челси" 16 та ўйиндан сўнг АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турган бир вақтда, ўзаро келишувга биноан келишув бекор қилинди. Унинг ўрнига эса клубга вақтинчалик яна Гус Хиддинк бош мураббий этиб тайинланган.

2016 йилнинг 4 апрелида эса клуб Антонио Конте билан келишувга эришганини расман маълум қилди. "Челси" италиялик мураббий қўл остида кетма-кет 13 та ўйинда ғалаба қозониб, ўз клуб рекордини янгилади. Айни вақтда жамоа АПЛ турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси "Тоттенхэм"ни 10 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди.




Клубнинг эришган ютуқлари:


Биринчи дивизион/ Премьер-лига (5): 1954/55, 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15

Иккинчи дивизион (2): 1983/84, 1988/89

Футбол ассоциацияси кубоги (7): 1970, 1997, 2000, 2007, 2009, 2010, 2012

Футбол лигаси кубоги (5): 1965, 1998, 2005, 2007, 2015

Англия Суперкубоги (4): 1955, 2000, 2005, 2009

УЕФА Чемпионлар лигаси (1): 2012

Финалчи (1): 2008

Европа Лигаси (1): 2013

УЕФА кубок эгалари кубоги соҳиби: (2): 1971, 1998

УЕФА Суперкубоги (1): 1998

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Финалчи (1): 2012



Рекордлар:

 - Энг йирик ғалаба: 13:0. "Женесс Отшараж", УЕФА Кубок эгалари кубоги, 1971 йил, 29 сентябрь.

- АПЛдаги энг йирик ғалаба:

 8:0 - "Уиган Атлетик", 2010 йил, 9 май

 8:0 - "Астон Вилла", 2012 йил, 24 декабрь.

- Бир мавсумда киритган энг кўп гол (АПЛнинг 38 та ўйинида): 103 та гол, 2009/10.

- Бир мавсумда энг кам ўтказиб юборилган голлар: (АПЛнинг 38 та ўйинида): 15 та гол, 2004/05.

- Бир мавсумда ўтказилган энг кўп "қуруқ ўйинлар" (59 та ўйинда 34 та), 2004/05

- Бир мавсумда тўпланган энг кўп очко: 95 (2004/05)

- Ўз майдонидаги мағлубиятсиз серия: 86 та ўйин (2004 йил 20 мартдан 2008 йил 26 октябргача)

- Чемпионатдаги ғалабалар серияси: 13 та ўйин (2016 йил 24 сентябрдан 2017 йил 5 январгача)

- Еврокубоклардаги икки ўйин натижасига кўра энг йирик ғалаба: 21:0. 1971 йилнинг 29 сентябрида УЕФА Кубок эгалари кубогида "Женесс Отшараж"га қарши ўйинларда.

Қуйидаги футболчилар "Челси"да тепган пайтида терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритганлар:

Питер Бонетти - 1966

Марсель Десайи - 1998

Франк Лебёф - 1998

Андре Шюррле - 2014


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика