“Челчи” Диего Костани ёзги трансферлар ойнаси мобайнида сотиб олишга қарор қилди
17 янв 2014 13:03
Новости
“Челчи” Диего Костани ёзги трансферлар ойнаси мобайнида сотиб олишга қарор қилди
“Атлетико” ҳужумчиси Диего Коста ёзги трансферлар ойнаси мобайнида “Челси”га ўтиши мумкин.
Лондонликлар ўйинчининг трансфери бўйича алла қачон “Атлетико” билан музокарани бошлашган. Ушбу келишувга “Атлетико”да ижара асосида ўйнаётган “Челси” дарвозабони Тибо Куртуа ҳам қўшилиши мумкин. Шунда Коста “кўклар” сафига ўтганда, бельгиялик дарвозабонга эгалик қилиш ҳуқуқи “Атлетико”га ўтади.
Таъкидлаб ўтамиз, Костага “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқишмоқда.
Ушбу мавсум Испания чемпионатининг 19 та ўйинида майдонга тушган Диего, 19 та гол уришга эришган ва тўпурарлар жадвалининг иккинчи ўринида бормоқда.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии