Чеферин еврокубоклар формати ўзгартирилишини изоҳлади
10 мая 2022 20:11
Новости
Чеферин еврокубоклар формати ўзгартирилишини изоҳлади
УEФА президенти Александр Чеферин 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб еврокубокларни ўтказиш форматидаги ўзгаришларга изоҳ берди.
“Бугунги қарорлар кенг қамровли маслаҳат натижасида амалга ошди, унда биз мухлислар, футболчилар, мураббийлар, миллий ассоциациялар, клублар ва лигаларнинг фикрларини тингладик ҳамда Европа футболининг ривожланиши ва муваффақияти учун энг яхши ечимни топдик.
УEФА бугун биз спортнинг асосий қадриятларини ҳурмат қилиш ва Европа спорт моделига тўлиқ мос келадиган малакага асосланган очиқ рақобатнинг асосий тамойилини ҳимоя қилишга тўлақонли содиқ эканлигимизни намоён этмоқда.
Ишончимиз комилки, танланган формат мувозанатни таъминлайди ва у рақобатни яхшилайди ҳамда клублар, лигалар ва оммавий футбол ўртасида катта даромад келтиради", - деди Чеферин.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии