RU

Последние новости

20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  24 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16

"Чарм тўп-2019" мусобақасининг бош соврини Тошкентда қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

"Чарм тўп-2019" мусобақасининг бош соврини Тошкентда қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теги :  Чарм тўп
Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш доирасида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси ҳам ниҳоят ўз поёнига етди.

Кеча “Миллий” стадионда ўтказилган финал ўйинида Тошкент шаҳрининг “Иқбол” ҳамда Навоий вилоятининг “Келачи” жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасида дастлаб 3-ўрин эгаси аниқланди. Қашқадарё вилоятининг “Оққамиш” ҳамда Наманган вилоятининг “Навкент” жамоалари ўртасидаги баҳсда аввалига воҳалик ёшлар 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо, “Навкент” жамоаси ғалабага бўлган иродасини намоён этди ва якунда 3-2 ҳисоби билан ғалаба қозонган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Финал ўйини олдидан кичик саҳналаштирилган кўриниш намойиш этилди. Майдонга карнай-сурнай садолари остида доирачилар, уларнинг ортидан раққосалар кириб келишди. Сўнгра майдонга “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичига етиб келган барча иштирокчи жамоалар таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мусобақа иштирокчиларини ажойиб спорт байрами билан қутлар экан, чемпионлик учун курашадиган жамоаларга омад тилади.

Илк бора ташкил этилган мусобақа ғолибига аталган кўчма кубокни эса майдонга ўзбек футболининг тирик афсоналари Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқовлар олиб чиқишди ва айнан улар финал учрашувининг рамзий тўпини ҳам тепиб берди.

Мамлакатимиз ифтихори, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқарган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос “омад лотореяси”да пойтахтлик ёшларга омад кулиб боқди – 4:2. Шу тариқа, “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг илк ғолиби Тошкент шаҳри Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси бўлди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчи жамоаларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллари, шунингдек дипломлар топширилди. “Иқбол” жамоаси эса кўчма кубок билан тақдирланди.Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

“Энг яхши дарвозабон” – Бекзод Амануллаев (“Иқбол”, Тошкент ш.)

“Энг яхши ҳимоячи” – Зуҳриддин Муродиллаев (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шуҳрат Исганов (“Навкент”, Наманган)

“Энг яхши ҳужумчи” – Санжар Алиқулов (“Еттигузар”, Сирдарё)

“Энг яхши футболчи” – Суннатилла Тошпўлатов (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши мураббий” – Аҳмаджон Холмирзаев (“Навкент”, Наманган)


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика