RU

Последние новости

18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 17:15"Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити"  34 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  4 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  33 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  5 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  7 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   28 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  5 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   7 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди Новости

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди

Championat.asia сайти тарихда илк бор интернет тармоғида Ўзбекистон чемпионатининг ўйин шарҳини (highlights) намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди.

Бугун, 31 март куни Ўзбекистондаги биринчи рақамли футбол портали Championat.asia сайти Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолашди.

Унга кўра, Championat.asia 2021 йилги мавсум якунига қадар Coca-Cola Суперлига учрашувларидан 10 дақиқагача бўлган highlights’лар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар, веб-сайт ҳамда мессенжерларга жойлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунгача мазкур ҳуқуқ ЎзПФЛ ҳамда “Спорт” телеканалига тегишли эди. Эндиликда улар ёнига Championat.asia сайти ҳам қўшилди.

highlights - бу футбол ўйинларининг энг қизиқарли вазиятлари, голлар, хавфли вазиятлар ва бошқа ҳолатлар акс этган видео.

"Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари ҳар йилгидан қизиқарли кечмоқда. Сайтимиз профессионал йўлдан бориб худди хорижда бўлгани каби ўйин шарҳларини (highlights) интернет тармоғида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ўзбек футболи тарихида ҳеч қачон бўлмаган экан, биринчи бўлганимиздан фахрланамиз. Келишувда ўйиндан кейинги матбуот анжумани ва микст зоналарда флеш интервьюлар олиш каби устунликлар ҳам мавжуд. Ўйлайманки ҳамкорлигимиз фақат бу йил билан чекланиб қолмайди ва узоқ йиллар давом этади", - дейди Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев.

Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари шарҳларини Championat.asia сайтининг youtube.com   ва sportrecs.com  сайтларидаги каналлари орқали кузатиб боринг.  




Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика