RU

Последние новости

16:08Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  3 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  2 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  25 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  2 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  5

Championat.asia журналистига босим қилинган ўйин ҳақида Новости

Championat.asia журналистига босим қилинган ўйин ҳақида

Coca-Cola Суперлига 18-турининг марказий учрашуви Жиззахда ўтказилди.

Улуғбек Бақоев дастлабки бўлимда Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов ва Жавоҳир Қаҳрамонов сингари етакчиларга дам беришга қарор қилди. Шу туфайли бўлса керак, ўйин бошидан ташаббус меҳмонлар томонга ўтиб кетди. Аниқроқ айтсак, дастлабки бўлим Асад Собиржоновнинг фойдаланолмаган имкониятию ҳисобланмаган голи, Диёржон Туроповнинг дарвоза тўсинини пойлаши ва Жокичнинг дарвозагача бормаган зарбаси билан эсда қолди.

2-таймда "Сўғдиёна" етакчиларининг майдонга тушиши билан мезбонлар ғалабани илиб кетишга яқин келишди. Норхонов билан Ҳасанов манзилига йўлланган узун паслар "Навбаҳор" жарима майдонида саросима юзага келтирди. Қаҳрамоновнинг бурчакдан йўллаган зарбаси голга айланишига оз қолди. Охирги вазиятда Жўрабеков меҳмонлар дарвозаси олдидаги Насриддиновни "кўрса", Даниэль ўзини алам билан ерга отиш ўрнига хурсандчиликдан осмонга сакраши мумкин эди. 

Дарвозабонларнинг маҳорати ва фойдаланилмаган вазиятлар яшил майдонда дўстлик ғалаба қилишини таъминлади. Аммо...

Стадион ташқарисидаги воқеалар ҳақида бундай фикр юритиб бўлмайди. Маҳаллий мухлис матбуот анжуманига кириш олдидан Самвел Бабаянни ҳақорат қилди. Ўша нуқтада кичик жанжал юзага келиб, ишқибозни хавфсизлик хизмати ходимлари олиб кетишди. Бу воқеаларни тасвирга олиб турган Championat.asia мухбирига 3 киши ("Навбаҳор" расмийси, бошқа расмийнинг қўриқчиси, наманганлик "журналист") босим қилиб, унинг шахсий (!) телефонида "тозалаш ишларини" ўтказди. 

Биз шаҳарнинг дарвозаси қаердалигини унутиб қўйган шахслар масаласини бошқа жойда ҳал қиламиз. Лекин шу жойида ПФЛ ва ЎФА манзилига кичкина савол туғиляпти: 

1) Матбуот анжуманларидаги провакацион ҳаракатлари билан "отнинг қашқаси"га айланган, бунгача бир неча бор жиддий тарзда огоҳлантирилган, ўз вазифасини бажараётган ҳамкасбига ташланишдан ҳам тап тортмайдиган наманганлик "журналист"нинг аккредитацияси бундан кейин ҳам фаол бўлиб қолаверадими?

2) Клуб расмийларининг иши қўмитада ҳам кўриб чиқиладими?

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика