Чалханоглу Роналдуни ҳурмат қилишга чақирди
12 дек 2022 01:04
Новости
Чалханоглу Роналдуни ҳурмат қилишга чақирди
"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Сўнгги пайтларда португалиялик форвард мунтазам равишда танқидларга учрамоқда, Португалия терма жамоаси эса кечагина жаҳон чемпионати билан хайрлашди.
“Криштиану тарихдаги энг буюк спортчилардан бири эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни ҳеч ким инкор эта олмайди. Уни доимо ҳурмат қилиш керак. 16-17 йил чўққида бўлиш кўп нарсани фидо қилиш демакдир”, — деб ёзди Чалханоглу ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида кутилмаганда Марокашга мағлуб бўлганди (0:1). Финал ҳуштагидан сўнг Криштиану Роналду кўз ёшларини тия олмади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии