RU

Последние новости

10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  7 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  6 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  24 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал Новости

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал

Тошкентда давом этаётган "ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018 мусобақасида иштирок этаётган 2007 йилда туғилган футболчилар учун бугун мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"ChaCha" савдо белгиси остида бўлиб ўтаётган мусобақанинг финал баҳсида "Odil Junior" "Спартак" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида "Odil Junior" "Бунёдкор"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Спартак" эса "Косонсой"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада ҳар иккала ярим финал ўйинида мағлуб бўлган жамоалар бугун 3-ўрин учун учрашувда ўзаро куч синашишди. "Бунёдкор" ва "Косонсой" футболчилари ўртасида кечган баҳсда ёш "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа регламентига кўра, 3-ўрин учун кечган баҳсдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда ҳар иккала жамоа футболчиларига бир хил медаллар ва кубок топширилди. Тақдирлаш маросимида "Odil Junior" болалар футбол мактаби таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрган Италиянинг "Карпи" футбол клуби қошидаги болалар академияси мураббийлари - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини ҳам иштирок этишди.

Айтиб ўтганимиздек, бугун кечки пайт 2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси ўтказилади. Ўйиндан кейин одатга кўра жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. 2007 йилда туғилганлар

1/2 финал. 17 август
"Спартак"-"Косонсой" 1:0
"Odil Junior" -"Бунёдкор" 2:1

3-ўрин учун баҳс. 18 август
"Бунёдкор" - "Косонсой" 2:1

Финал. 18 август
"Odil Junior" - "Спартак"

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика