RU

Последние новости

08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  0 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  1 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  6 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72

Цейтлин нега АГМК футболчисини четлатгани ойдинлашди Новости

Цейтлин нега АГМК футболчисини четлатгани ойдинлашди

Суперлиганинг қолдирилган 14-тур доирасидаги АГМК - "Пахтакор" учрашувида кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган вазият бўйича ойдинлик киритилди.

Гап шундаки, учрашувнинг 52-дақиқасида "Пахтакор" ҳужум қилаётган вазиятда АГМК футболчиси Музаффар Музаффаров жарима майдончаси атрофида тўпни тўхтатди. Ҳакам эса бу вазиятда хуштагини чалди ва Музаффаровга сариқ карточка кўрсатди. Бунга қадар эса Музаффар Музаффаров 26-дақиқада ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилганди. Кўпчилик бу вазиятда Цейтлин Музаффаров тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаганини тахмин қилди ва қўпол хатога йўл қўйгани айтилди. Чунки Музаффаров тўпни қўли билан ўйнамаганди. Цейтлин эса вазиятда яқин турганди ва ҳеч иккиланишсиз футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Аслида эса Цейтлин Музаффаровни тўпни қўли билан ўйнамаганини кўрган ва бошқа қоида бузилишини аниқлаган. Яъни, Музаффаров ўша вазиятда тўпни қабул қилаётган "Пахтакор" аъзоси Машариповни ортида туриб, "Я, пропусти" (Мен, тўпни ўтказвор, ) деган "подсказка". Бу эса футболдаги ҳалол ўйин қоидаларига зид. Яъни, рақиб футболчисини била туриб алдаб, ундан тўпни олиб қўйиш қоидага хилоф саналади. Бу вазиятда қоида бўйича ҳакам ҳақ. Цейтлин айнан шу нарсани кўриб, эшитиб Музаффаровни четлатган.

Буни эса табиийки ўйинни стадиондан ёки телевизор орқали кўрган ишқибозлар пайқамайди. Чунки тўпни тўхтатган ва кейинчалик жарима белгиналиб, огоҳлантирилган футболчини кўпчилик ҳакам тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблади дея ўйлайди. Аслида эса Цейтлин бу вазиятда бошқа қоидабузарликни қайд этгани ойдинлашди. Буни бизга учрашув расмийлари маълум қилишди.

Биз эса иккинчи тараф билан, яъни майдондан четлатилган Музаффар Музаффаров билан боғландик. АГМК футболчиси вазиятни шундай тасвирлади:

- "Мен жамоадошимга "сзади, я" деб "подсказка" бергандим. Ҳакам буни рақиб футболчисига айтдим деб ўйлади. Мен бу вазиятда ўз жамоадошимни назарда тутгандим. Ҳакам эса менга ишонмади ва шундай қарорга келди", - дея фикр билдирди Музаффар Музаффаров.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -201   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика