RU

Последние новости

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  6 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

“Цементчи” йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар юз бермоқда Новости

“Цементчи” йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар юз бермоқда

Теги :  Цементчи
Биринчи лига иштирокчиси бўлган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ҳам таътилдан қайтиб, янги мавсумга тайёргарликн бошлади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа кеча Қувасойдаги қароргоҳида йиғилган. Мураббийлар штабининг режасига кўра, ҳозирча футболчилар кунига бир маҳалдан шуғулланмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ўтган мавсум “Цементчи” шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Дадабоев ҳуқуқий жиҳатдан “Нефтчи” ўйинчиси саналади. Унинг ижара муддати ниҳоясига етгач, “Цементчи”га қайтмаган. Марказий ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов куни-кеча “Олмалиқ” йиғинига бориб қўшилди. Азизхон Ибрагимов эса “Қўқон-1912” машғулотларида иштирок этмоқда. Ўтган мавсум жамоанинг тўпурари бўлган Элёр Акбаров ҳам олий лига клуби бўлмиш – “Сўғдиёна”да кўрикдан ўтаётганини айтиш лозим. Шунингдек Асрор Тилаволдиев, Иброҳим Нўъмонов ҳамда Абдуллажон Мирзаев каби футболчилар билан ҳам клуб хайрлашишга қарор қилган.

Йиғинга келиб қўшилган янги футболчилар ҳам йўқ эмас. “Орол”нинг етакчилари бўлиб келаётган Ербол Сейтназаров билан Нурлибек Таласбоев айни дамда қувасойликларнинг машғулотларида иштирок этмоқда. “Косонсой”дан эса Сардор Сотволдиев таркибга келиб қўшилган. Ўтган мавсум “Ёзёвон-Лочинлари” сафида ҳаракат қилган Владлен Норов ҳам бугунги кунда “Цементчи” йиғинида қатнашаётганини таъкидлаш жоиздир.

Мураббийларнинг режасига кўра, биринчи босқич йиғинида синов-назорат учрашувларини ҳам ўтказиш кўзда тутилган. Хусусан 13 январь куни Фарғонада “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши майдонга чиқилса, 16 январда Андижонда “УзДонгЖу” билан куч синашадиган бўлиб турибди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика