RU

Последние новости

08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  2 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  11 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди Новости

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди

Теги :  Цементчи
Бугун “Цементчи” жамоаси илк назорат учрашувини ўтказди.

Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли бўлган футбол майдонида яқинда ташкил этилган жамоамизнинг фарм-клуби “Цементчи-2” жамоасига қарши майдонга тушди.

Асосий жамоамиз асосан ёшлардан иборат “Цементчи-2” жамоасини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиз бош мураббийи Илҳомжон Зайлобиддинов ушбу назорат учрашувининг ҳар иккала бўлимларида икки хил таркибни тушуриб, жамоадаги барча футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида, яъни 45+1-дақиқада ушбу мавсумда “Қизилқум”дан яна “ўз уйига” қайтган жамоамиз тўпурари Элёрбек Акбаров боши билан тўпга зарба бериб рақиблар дарвозасини тишғол қилди ва ўйиндаги ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ўринбосарларимиз ҳисобни тенглаштирган бўлса, заҳирадан майдонга тушган жамоамизнинг яна бир маҳоратли ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев дубл қайд этиб ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.



Учрашувда жамоамизнинг қуйидаги футболчилари иштирок этишди.

Биринчи бўлим:
Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Маматов, Жўрабек Якубов, Асрор Раҳмонов, Оқилбек Маҳмудов, Сардор Сотволдиев, Умиджон Матмусаев, Отабек Ахмаджонов, Феҳруз Салохидинов, Ислом Каримов, Элёр Акбаров

Иккинчи бўлим: Илҳом Жуманов, Амирхон Ибрагимов, Абдухолиқ Қурбонов, Оқилбек Маҳмудов, Жўрабек Якубов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шожамшид Жунайдуллаев, Равшан Турсуналиев, Шоҳруҳ Ғаниев, Нурлибек Таласбоев, Даврон Исоқов

Ушбу футболчилардан ташқари мураббийларимиз бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказишди. Энди жамоамиз аъзолари 27 январь куни “Вилоят ҳокими кубоги” доирасидаги “Норин” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик кўради.

“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика