«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади
27 ноя 2018 12:22
Новости
«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади
Шу кунларда Тошкентда «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
Бугун мазкур мусобақанинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Куннинг биринчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 13:00да бошланади. Ўйинни Вероника Бернандская бошчилигидаги қирғизистонлик ҳакамлар бошқаришади. Унга қанотларда Жибек Оқил қизи ва Малика Қодирова ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам - Ҳуснора Жумаева (Ўзбекистон).
Куннинг иккинчи учрашувида Афғонистон терма жамоаси Қирғизистон билан куч синашади. Ўйин соат 16:00да бошланади. Учрашувни эронлик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Бош ҳакам - Сурур Саидий, унга қанотларда Ҳабиба Рабавикетаб ва Жолиҳ Тўфанпур ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам - Александра Кончикова (Ўзбекистон).
Барча учрашувлар "Миллий" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии