RU

Последние новости

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  37 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Қирғизистонга 5та гол урди Новости

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Қирғизистонга 5та гол урди

Теги :  Ўзбекистон
"CAFA U-16 Championship" мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

Учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисоб очилди. Жасурбек Жалолиддинов бурчак зарбасидан тўп узатишидан кейин Хуршид Убайдуллаев ўнг оёғида тўпга зарба берди ва дарвоза ишғол қилинди, 1:0.

41-дақиқада яна бурчак зарбаси иш берди. Жасурбек Жалолиддиновнинг ерлатиб оширган пасидан кейин Мироншоҳ Сатторов дарвозани ишғол қилди, 2:0.

43-дақиқада Руслан Розиев рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон аввалига сейв ижро қилганди. Аммо қайтган тўпни Игорь Чикризов қийиниликсиз дарвозага жойлаб қўйди, 3:0.

Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқаси юртдошларимиз учун омадли бошланди. Темур Мамасиддиқов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 4:0.

Бугунги учрашувни бевосита томоша қилиш учун стадионга 748 томошабин боргани маълум қилинди.

80-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бурчакдан узатилган тўп қирғизистонликнинг бошига тегди. Тўпга чиқишда посбон хатога йўл қўйди. Жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан Муҳаммадюсуф Насиров унумли фойдаланди. Унинг тепган тўпи бир неча ҳимоячининг ёнидан ўтиб, дарвозага кириб кетди, 5:0.

Учрашув йирик 5:0 ҳисоби билан якунланди.

17:00 - Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 5:0. 748 томошабин
Ҳакамлар: 
Саййоджон Зайниддинов, Вафо Караев, Ҳасан Каримов (учаласи Тожикистон), Медер Таичиев (Қирғизистон)
Назоратчи: Кадирбек Чиннибеков (Қирғизистон)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Голлар: Хуршид Убайдуллаев (5, 1:0), Мироншоҳ Сатторов (41, 2:0), Игорь Чикризов (43, 3:0), Темур Мамасиддиқов (53, 4:0), Муҳаммадюсуф Насиров (80, 5:0).

Ўзбекистон U-16: 12.Мўминмирзо Қодиров, 4.Сардор Абдурашидхўжаев, 5.Хуршид Убайдуллаев (14.Даниёр Сабиров, 22), 6.Диёрбек Раҳимқулов, 7.Темур Мамасидиқов, 8.Мироншоҳ Сатторов, 9.Игорь Чикризов (18.Хушназар Хушназаров, 84) 10.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Руслан Розиев (17.Ҳусаин Норчаев, 69), 15.Муҳаммадюсуф Насиров, 20.Азизбек Ҳафизов.
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Алибек Давронов, 3.Фозилжон Пиримқулов, 16.Фарруҳбек Муҳторов.

Қирғизистон U-16: 1.Шумкарбек Топчубаев, 2.Йрйскелди Сагйнкулов, 4.Илья Русаков, 7.Адилет Канйбеков, 8.Бекзат Кенжебеков, 10.Баиастан Талантбеков, 11.Ербол Култаев, 12.Александр Рослов (23.Иса Мирланбек Уулу 56), 15.Бекназар Дастанжан Уулу, 18.Кубатбек Эркинбек Уулу (20.Атаи Жолдошбеков, 86), 22.Сергей Шиовский (6.Жусуп Жйргалбеков, 10).
Захира: 13.Медер Усон Уулу, 3.Темирлан Жакйпов, 5.Рустам Сатйлгаов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадюсуф Насиров (72).

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика