“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
12 сен 2019 13:48
Новости
“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
Биласиз, эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади.
Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.
“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Бугун ушбу турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ЎФА Бош котиби Аваз Максумов, мусобақага Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан бош координатор сифатида тайинланган Илдар Гарифулин, жамоалар менежерлари ҳамда маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари қатнашишди. Йиғилишда мусобақа доирасидаги ўйинларнинг ташкилий масалалари муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, турнир эртага старт олади.








Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии