RU

Последние новости

18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  2 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  3 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  8 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  9 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  4 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  10 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  2 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър Новости

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър

Сайтимизнинг тўрт йиллиги муносабати билан ёзилган шеър билан танишинг.
CAга кирар ёшу қари.
Футболга мухлиски бари.
Кўнгиллар ўрганиб борар.
Кундан кунга борган сари.

САга кирамиз уйда.
Юрсак ҳатто кўча-кўйда.
Ишхона-ю бозорда ҳам.
Ўтирсак мажлису тўйда.

Тез-тез кириб турмасак гар.
Хумор қилади хумори.
"Бурга тепиб қолса" агар.
СА бўлар бизга дори.

Чойхонада улфатлар-ла.
Қизиб турса суҳбатлар.
Қўл югурар телефонга.
Хаёлни олар "чат"лар.

Гоҳо турмуш ташвишлари.
Сал чарчатиб қўйган чоғлар.
СА билан овунамиз.
Унутилади чарчоқлар.

Сафарга чиқсак, у йўлдош.
Мусофир юртларда юртдош.
"Юзерлари" аҳил-иноқ.
Бири кўз-у бириси қош.

Бири шоир, бири шофёр.
Бири дўхтир, бири монтёр.
Ўқитувчи, ҳуқуқшунос.
Тадбиркор-у, бири актёр.

Футболчи-ю, мураббийлар.
Иқтисодчи-ю, ҳарбийлар.
Фақат ёшлар эмас, бордир
Эллик тўрт ёшли фахрийлар.

Бободеҳқон-у, боғбонлар.
Турфа хил феълли инсонлар.
Бири сергап, бири камгап.
Оғир, вазмин, қизиққонлар.

Аскияга мойиллар кўп.
Коментига қойиллар кўп.
Сўзга уста, гапга чечан.
САда ҳам шоирлар кўп.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика