RU

Последние новости

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  86 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади Новости

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Янги бошланажак Суперлигани сайтимиз орқали анча кенг қамровда ва ўзгача услубда ёритиб боришни режалаштирганмиз.

Суперлига ўйинларини кўпчилик катта қизиқиш билан кутмоқда. “CA” ҳам ўзгача кўринишдаги чемпионатни янгича форматда кенг ёритишни мақсад қилган. Янги мавсумдан эътиборан ҳар бир турдаги энг яхшиларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Эндиликда 12 жамоа қатнашадиган янгича форматдаги чемпионатни ҳар бир турида “Championat.asia” сайти 12та номинация бўйича ғолибларни аниқлашни жорий қилади.

1. Тур рамзий терма жамоаси
Изоҳ: Тур давомида яхши ўйнаган 11 нафар футболчи ўз позициялари бўйича жойлаштириб чиқилади. Бу ерда асосан фойдали иш коэффициентидан келиб чиқиб футболчилар рамзий жамоага киритилади.


2. Турнинг энг яхши футболчиси 
Изоҳ: Турда энг яхши ўйнаган ва ўйин натижасига таъсир кўрсата олган футболчи ўзаро сўровномага кўра аниқланади.


3. Тур мураббийи 
Изоҳ: Мураббий имзоси яққол кўринган ўйин ва жамоаси муваффақият қозонган мураббий ўзаро сўровномага кўра аниқланади. Учрашув қиймати қанчалик аҳамият касб этиши ва жамоа статуси ҳам инобатга олинади.


4. Турнинг энг чиройли голи
Изоҳ:  Ўзаро сўровномага кўра энг чиройли гол аниқланади.


5. Тур ўйини
Изоҳ: Энг қизиқарли, воқеаларга бой ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган учрашув тур ўйини деб топилади. Бу номинацияни аниқлашда кўплаб мезонлар инобатга олинади.


6. Тур матбуот хизмати
Изоҳ: Клуб расмий сайтида, ижтимоий тармоқлардаги саҳфаларида учрашувни кенг ёритган клуб матбуот хизмати энг яхши деб топилади. Бу ерда аввало оперативлик, керативлик ҳамда ўйинолди ва учрашувдан кейинги тадбирларни қанчалик кенг ёритилгани инобатга олинади. Шу мезонлар бўйича энг фаол ва чаққон ишлаган клуб матбуот хизмати энг яхшига айланиши мумкин. (Видео, фото, афиша, постер, промо-ролик, анонс, превью, флеш-интервью, статистика ва ҳоказо)


7. Тур ҳаками
Изоҳ: Янги мавсумдан бошлаб ҳакамларга қўйиладиган баллар расман эълон қилинмайди. Биз эса ҳар бир турда энг яхши ҳакамни аниқлашни жорий қилмоқчимиз. Бунда аввало ўйин натижасига таъсир қиладиган кичик ёки қўпол хатоларга йўл қўймаган ҳамда ўйинга кўп ҳам аралашиб юбормаган ҳакам танланади.


8. Тур иқтибоси
Изоҳ: Ҳар бир тур олдидан ёки ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида футболчи ва мураббийлар томонидан билдириладиган теша тегмаган фикрларнинг энг сараси танлаб олинади.


9. Тур дарвозабони
Изоҳ: Турнинг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиб бўлишга асосан майдонда ҳаракат қиладиган футболчиларнинг имкониятлари юқори саналади. Шу боисдан биз турнинг энг яхши дарвозабони номинациясини алоҳида жорий этишни режалаштирдик. Дарвозабонлар ўзга олам. Ҳар бир турдан кейин энг яхши дарвозабон номинациясида ўзаро сўровномага кўра ғолиб аниқланади.


10.Тур мухлислари
Изоҳ: Учрашув давомида ва ўйиндан кейин натижадан қатъи назар жамоасини энг яхши қўллаб-қувватлаган, баҳс давомида тинимсиз олқишлаб, стадионни ларзага келтира олган мухлислар ушбу номинацияда ғолиб чиқади.


11.Тур фотоси
Изоҳ: Энг креатив ва ноёб расм танлаб олинади. Ушбу номинацияда нафақат “CA” фотомухбири олган сурат, балки клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этиладиган фото ҳам иштирок этади.


12.Турнинг энг зерикарли ўйини
Изоҳ: Турнинг энг зерикарли учрашуви аниқланади.

Рейтинг: +130   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика