RU

Последние новости

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  379 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО Новости

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО

Эрта тонгда ижодий гуруҳимиз Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган Шаржа шаҳри томон отланди.

Йўлга чиқиш ОФК тақдим этган расмий дастур бўйича режалаштирилганидек эмас, балки йўл-йўлакай амалга ошди. Кечаги кундаликларда айтилганидек, БААда Осиё Кубоги ҳарорати у қадар сезилмаётгани, ташкилий ишлардаги нўноқликни қайд этмасдан илож йўқ.

Шунга қарамасдан ижодий гуруҳимиз билан Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган "Шаржа" стадионига келдик ва биринчи навбатда ходимларимиз учун ажратилган аккредитацияларни қўлга олдик. Расмий ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг бемалол журналистлар майдончаси бўлган медиа-марказга ўтдик. Айни пайтда бутун ижодий гуруҳимиз Отабек Шукуров фаолият кўрсатадиган "Шаржа" клубига қарашли стадионда жойлашган медиа-марказдан ишга киришишган. Медиа-марказда ҳозирда Уммондан бир нафар журналист ва Ўзбекистондан сайтимиз ходимларидан ташкил топган катта аҳил жамоа ишламоқда.


Хайрулла Холиқов эса айни паллаларда уммонлик ҳамкасбимиз билан эртанги ўйин олдидан қизғин суҳбат қурмоқда. Тез орада Хайрулла Холиқов ушбу суҳбатни мухлислар ҳукмига ҳавола этади.


Қайд этиш керакки, стадион ҳудудига кираверишда "Шаржа" клуби ходимлари билан мулоқот бўлиб ўтди. Клуб ходимлари Отабек Шукуров ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни билдиришди. Отабек аллақачон жамоа мухлислари ва клуб ходимларининг ҳам ёқимтой футболчисига айланиб улгурганини сезиш қийин эмас. Умид қиламизки, эртанги баҳсда Отабек Шукуров ўзи учун бегона бўлмаган стадионда ким "хўжайин" эканлигини кўрсатиб қўяди :-)


Яқин соатлар ичида эртанги учрашув олдидан режалаштирилган расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Расмий тадбирлар тартиби:

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани - 15:15 (Тошкент вақти - 16:15)

Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулоти - 16:00 (Тошкент вақти - 17:00)

Уммон терма жамоаси бош мураббийи ва футболчиси иштирокидаги матбуот анжумани - 17:15 (Тошкент вақти - 18:15)

Уммон терма жамоаси расмий машғулоти - 18:00 (Тошкент вақти - 19:00)


"CA" ижодий жамоаси: Нарзулла Сайдуллаев, Хайрулла Холиқов, Толибжон Қосимов, Ғайрат Хасбиулин, Жасур Асланов, Зоир Турсунбоев, Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика