RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

"Буюк даниялик" - Петер Шмейхель! Новости

"Буюк даниялик" - Петер Шмейхель!

Эртага даниялик собиқ дарвозабон Петер Шмейхель ўз таваллуд айёмини нишонлайди.

Шу муносабат билан афсонавий дарвозабон ҳақидаги маълумотларни сиз азизларга тақдим этишга қарор қилдик.

Петер Болеслав Шмейхель - 1963 йилнинг 18 ноябрида Даниянинг Гладсаксе шаҳрида туғилган. Келиб чиқиши польшалик бўлган Дания терма жамоаси дарвозабони."Манчестер Юнайтед"даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш. 1992 йили Европа чемпионлигини қўлга киритган. "Лестер" дарвозабони Каспер Шмейхелнинг отаси. Лақаби - "Буюк даниялик".

У болалигида мусиқага қизиқарди. Мактабда ҳам рок гуруҳлар тўгаракларида иштирок этар ва фаолиятини мусиқага бағишлашни орзу қиларди. Футбол эса иккинчи рақамли хобби эса Петер учун. Ўшанда у "Гладсаксе" жамоасида ўйнарди. Шунингдек, гандболга ҳам қизиқарди. Бироқ, мураббийнинг талабига биноан у фақат футболчилик фаолиятини танлаган.

У молиявий ва рухий томонлама муаммолар борлигига қарамай "Гладсаксе"дан "Видовре"га, кейинроқ эса "Брондбю" сафига бориб қўшилади. "Видовре" сафида у аввалига ҳужумчи сифатида ўйнаган ва 6 та гол киритишга ҳам улгурган. Кейинроқ эса дарвозабон бўлишга қарор қилади. Даниялик ёш посбонга 1987 йилда Англия томонлардан қизиқиш пайдо бўлади ва унинг олдига "Ньюкасл Юнайтед" вакиллари ташриф буюрадилар. Бироқ, улар якунда Петерни тажрибасиз деган қарорга келганлар ва уни сотиб олмасликни маъқул кўришган. 1991 йилда эса "Манчестер Юнайтед" уни ўз сафига қўшиб олади. Турли манбааларга ишонадиган бўлсак, ўшанда "қизил иблислар" унинг трансфери учун 500 мингдан 800 минг фунтгача пул тўлашган. Сер Алекс Фергюсон эса ушбу трансферни "аср трансфери" дея баҳолаганди.



Айнан шу ерга келибгина Петер кўзга кўринарли муваффақиятларга эриша бошлайди: 1994 ва 1996 йилларда "Манчестер Юнайтед" билан "олтин дубль" қилган. 1999 йилда эса "требл" амалга оширилган. Ўша мавсумда Англия чемпионати, Англия кубоги ва Европа чемпионлари лигаси бош совринлари қўлга киритилганди.

У дарвозабонлигига қарамай, голлар киритиб ҳам турарди 1995 йилнинг 26 сентябрида УЕФА Кубоги доирасида МЮ ўз майдонида Россиянинг "Ротор" жамоасига қарши майдонга тушади. Жавоб ўйини. Ўшанда манчестерликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб тургандилар. Ўйин сўнггида ҳакам бурчак зарбаси белгилайди. Рақиб жарима майдончаси ичига югуриб борган Шмейхель ўшанда Райан Гиггзнинг узатмасини голга айлантира олганди. Тўғри, икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга "Ротор" йўл олган. Бироқ, ушбу гол МЮ тарихидаги энг машҳур голлардан бири сифатида қолган.

"Қизил иблислар" билан қўлга киритган энг нуфузли соврини эса шубҳасиз 1999 йилги Чемпионлар лигаси соврини бўлган. Финалда "Бавария"га қарши ўйинда Петер гол ўтказиб юборган бўлсада, кўплаб вазиятларда жамоасини қутқариб қола олган. Сўнгги дақиқаларда эса рақиб жарима майдонига югуриб бориб, жамоасига ҳисобни тенглаштиришга ёрдамлашиб юборган. Кейинчалик МЮ ғалаба тўпини киритиб бош соврин эгасига айланганини эса жуда яхши биласиз. Ўйиндан сўнг Алекс Фергюсон Чемпионлар лигаси кубогини айнан Петер Шмейхель билан бирга кўтарган.



1999 йилги мавсум якунланганидан сўнг мухлислар ва жамоадошларнинг гап-сўзларига қарамай, 36 ёшли посбон жамоани тарк этишга қарор қилади. Англия футболидаги юқори тезлик, зич тақвим қаҳрамонимизни "тинчроқ" жойга бориб футбол ўйнашга ундайди.

"Спортинг" билан биргаликда у Португалия чемпионлигини қўлга киритган. Орадан вақт ўтиб эса кутилмаганда яна Англияга қайтишни истаб қолади.

АПЛда у икки мавсумда "Астон Вилла" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилишга улгуради. У "Астон Вилла" сафида тарихий натижани қайд этган: АПЛ доирасидаги ўйинларда гол киритган илк дарвозабон Петер Шмейхель бўлади.

Фаолиятини 2003 йилда якунлаган.


Терма жамоа


1987 - 2001 йиллар давомида Дания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бу муддат ичида 129 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишга ҳам муваффақ бўлган. Терма жамоа билан қўлга киритган энг юқори натижаси 1992 йилги Европа чемпионлиги бўлган. Ўшанда Дания терма жамоаси Югославия терма жамоасининг дисквалификацияси сабаблигина қитъа биринчилигида иштирок этиш учун Швецияга ташриф буюрганди. Якунда эса данияликлар гуруҳда Англия ва Франция терма жамоаларини қолдириб кетишган. Ярим финалда эса Голландия мағлуб этилган. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса германияликларга ҳеч қандай имконият қолдирилмаган. Ушбу муваффақият Петерга нафақат Европа чемпионлигини, балки дунёнинг энг яхши дарвозабони мукофотини ҳам қўлга киритади.



Жаҳон чемпионатларида Петер бир мартагина иштирок этган: 1998 йилда Дания терма жамоаси Мундиалнинг чорак финалигача етиб борган. Бу эса скандинавияликлар учун ўшанда жуда яхши натижа ҳисобланган.


Эришган ютуқлари:

"Брондбю"

Дания чемпиони: 1987, 1988, 1990, 1991

Дания кубоги соҳиби: 1989



"Манчестер Юнайтед"

Англия Премьер-Лигаси чемпиони: 1993, 1994, 1996, 1997, 1999.

Англия кубоги соҳиби: 1994, 1996, 1999

Футбол лигаси кубоги соҳиби: 1992

Англия суперкубоги соҳиби: 1993, 1994, 1996, 1997

Чемпионлар лигаси ғолиби: 1999

Европа суперкубоги соҳиби: 1991



"Спортинг"

Португалия чемпиони: 2000

Португалия суперкубоги соҳиби: 2000



"Астон Вилла"

Интертото кубоги соҳиби: 2001


Дания терма жамоаси

Европа чемпиони: 1992


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика