Буюк Британия ҳукумати Абрамовичга "Челси"га 30 млн фунтгача пул киритишга рухсат берди
24 мар 2022 13:23
Новости
Буюк Британия ҳукумати Абрамовичга "Челси"га 30 млн фунтгача пул киритишга рухсат берди
Буюк Британия ҳукумати "Челси"нинг фаолият юритиши учун санкцияларга ўзгартириш киритди.
Ўзгаришга кўра, бош компания нақд пул ва ликвидлик муаммолари шароитида клубни сақлаб қолиш учун "Челси"га 30 миллион фунт стерлинггача сармоя киритишга рухсат берди.
Лондон клуби Роман Абрамовичнинг Fordstam Ltd компаниясига тегишлидир.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 10 мартда Абрамовичга қарши санкциялар жорий қилганди. АПЛ россияликни "Челси" бошқарувидан маҳрум этди.
Комментарии