RU

Последние новости

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади... Новости

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади...

Айни пайтда бош мураббий лавозими бўш турган "Бухоро"да раҳбарият хорижлик мутахассисни жалб этиш илинжида.

Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетгач бош мураббий лавозими бўшаб қолганди. Аввалги икки турда эса "Бухоро"ни ёшлар жамоаси мураббийи Мирислом Хасанов вақтинча бошқарганди.

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус пайтида Бухорога хориждан мутахассис келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Айни пайтда раҳбарият россиялик Андрей Гордеев номзодини кўриб чиқмокда. Шу кунларда Бухорога Андрей Гордеев ташриф буюриши хамда клуб, жамоа ва шароитлар билан танишиб, музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Агарда музокаралар муваффақиятли тугаса, унда "Бухоро" ва Гордеев ўртасида битим имзоланади. 

Қайд этиш керакки, "Бухоро"ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар орасида Александр Хомяков номзоди ҳам илгари сурилганди. Бирок томонлар ўзаро келишувга эришишмади ва Хомяков "Андижон" вариантини маъқул топди.

Андрей Гордеев ўз вақтида "Анжи"да Гус Хиддинк ёрдамчиси сифатида ишлаган. Мутахассиснинг охирги иш жойи эса Россия ёшлар терма жамоаси бўлиб турибди.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика