RU

Последние новости

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  53 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   11 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

“Бухоро”дан яна бир хабар (+сўровнома) Новости

“Бухоро”дан яна бир хабар (+сўровнома)

Гарчанд, “Бухоро” жамоасининг расмий веб сайтида Вадим Абрамов ёрдамчи мураббий бўлганлиги қайд этилган бўлсада, Вадим Карленовичнинг ўзи, шунчаки ёрдамчи эканлигини айтиб ўтди.

Бундай ҳолатда ҳеч қанақасига Улуғбек Бақоев клубда бош мураббий бўла олмайди. Бу йил ПРО учун бўлиб ўтадиган ўқишга кирган тақдирда ҳам, то имтиҳондан муваффақиятли ўтиб қўлига дипломни олмагунига қадар у расман бош мураббий мақомига эга бўла олмайди. Вадим Абрамов у ерда расман ишламаса, демак клубга “ПРО” лицензияси бор янги мураббий лозим бўлади.

Бу борада клуб раҳбарияти Бахтиёр Ашурматов номзодини кўриб чиқишаётганликлари ҳақида ахборот беришди. “Бухоро”да сўнгги ой давомида бўлаётган хабарлардан келиб чиқадиган бўлсак, бирон-бир хабарни аниқ деб айта олмаймиз, қачонгки 1-тур ўйинлари бошланмагунига қадар. 

Муаммо шундандаки, кун сайин мураббийлар ҳақидаги хабарларни ўзгаришидан охир оқибат мухлис жабр кўриши мумкин. Мураббийларнинг қўнимсизлиги жамоани кўнгилдагидек шакилланмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

Яна бир аниқ маълумот шундан иборат-ки, клуб Миржалол Қосимов ва Ҳаким Фузайловга ҳам таклиф билан чиққан. 

Сиз “Бухоро”га ким бош мураббий бўлишини истардингиз?


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика