RU

Последние новости

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  4 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади Новости

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади

Теги :  Бухоро
Бир неча кунлик таътилдан сўнг мамлакатимиздаги бир қатор жамоалар ушбу ҳафтада яна йиғилиб, келаси мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Хусусан, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси ҳам куни-кеча ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни бошлади. Ҳозирча таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга ёшлар жамоасидаги иқтидорли ўйинчилар шуғулланмоқда. 25 декабрь куни футболчилар Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг махсус илмий-услуб мутахассислар гуруҳига тест-нормативларини топширади.

Жамоани ҳозирча ҳеч бир футболчи расман тарк этмади. Аммо? йил якунига келиб айрим ўйинчиларнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етади. Мураббийлар штаби раҳбарият билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, бу йилги мавсумда ўзини кўрсатишга эришган футболчилар билан келишувни узайтириш борасида иш олиб бормоқда.  
Жорий йилги чемпионатда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган хорижлик футболчилар – Владимир Баенко, Кирилл Пасичник ҳамда Иворь Вайцер айни дамда ўз ватанида бўлиб турибди. Ушбу легионернинг ҳам амалдаги шартномаси тугаган. Аммо мураббийлар украиналик ҳимоячи Владимир Баенкони имкон қадар жамоада олиб қолишни режалаштирган.

Бундан ташқари, яна шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, январь ойидан таркибни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар жамоага жалб этилади. Улар билан ҳозирда музокара олиб борилмоқда.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика