RU

Последние новости

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

"Бухоро" мухлислари диққатига! Новости

"Бухоро" мухлислари диққатига!

Теги :  Бухоро
Яна уч турдан сўнг жорий мавсумдаги олий лига мусобақалари ўз якунига етади.

Ушбу мавсумда турнир етакчиларига етарлича қарширик кўрсатиб келган “Бухоро” жамоасини яна бир жиддий учрашув кутиб турибди. Мавсумни ғолиб сифатида якунлашга яқин бўлиб турган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси чемпионлик йўлида “Бухоро” қаршилигини енгиб ўтишига тўғри келади.

28-турнинг марказий учрашуви саналган “Локомотив”-“Бухоро” қарама-қаршилиги нафақат турни, балки мавсумни безайдиган учрашувлардан бири бўлишини тахмин қилиш мумкин.

“Бухоро” жамоасини хеч бир учрашувда ёлғизлатиб қўймаётган маҳаллий мухлислар, ушбу учрашувда ҳам жамоа билан бирга бўлишни мақсад қилишди. Тошкентга бухородан кўплаб мухлислар ташрифи кутилмоқда. Жамоанинг ашаддий мухлислари учун махсус автобус хизмат қилади ва бу мутлақо БЕПУЛ.

“Локомотив”-“Бухоро” учрашувида “Бухоро”ни бевосита “Локомотив” стадионидан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлислар бугун “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган регистрациядан (рўйхатдан) ўтишлари талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни бугун, 7 ноябрь соат 17:00да “Бухоро” спорт мажмуасининг кириш эшиклари (фаввора) олдида бўлиб ўтади.

Эртага, 8 ноябрда фан-клуб Бухородан Тошкентга қараб йўлга чиқади.

Шошилинг, жой чегараланган!

Маълумот учун телефон:

+99891 923-11-14 - Ориф Асадов
+99891 415-78-51   

Эслатиб ўтамиз, 28-тур доирасида «Локомотив»-«Бухоро» учрашуви 8 ноябрь куниси Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да бошланади.

Азиз Салихов

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика