RU

Последние новости

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Суперлига. "Локомотив" Бухорода ғолиб бўлди Новости

Суперлига. "Локомотив" Бухорода ғолиб бўлди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


"БУХОРО" – "ЛОКОМОТИВ" 0:2
18 апрель 2019 йил. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:15
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Олим Абдувасилов, Равил Шояхмитов, Комил Расулов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Арсланмурат Аманов 15, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 29, - 0:2.

"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Владимир Баенко, Иван Фатич, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Беҳруз Шодмонов (Фирдавс Асадов, 61), Асадбек Собиржонов (Жамолиддин Убайдуллаев, 73), Достон Ибрагимов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев.
Захира: Хуршид Ходжаев, Миржалол Жумаев, Акобир Тўраев, Роббим Ҳасанов, Тоҳир Шамситдинов, Акром Баҳриддинов, Артём Кулеша.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Игорь Йелич, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Жамшид Искандеров (Диёр Туропов, 64), Сардор Мирзаев, Арсланмурат Аманов, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 74).
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Ҳайдаров, Азизбек Амонов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Иван Фатич 17, Азамат Исроилов 31, Йован Жокич 38, Саламат Қутибоев 66, Анзур Исмоилов 71.


Бухара

Суперлига. Тур 5

18/04/2019, 19:15

2
:
0
Завершен

Локомотив

Арсланмират Аманов - 15', Темурходжа Абдухаликов - 29'

45'
90'
17'  Иван Фатич
31'  Азамат Исроилов
61'  Бехруз Шодмонов (Фирдавс Асадов)
66'  Саламат Кутибаев
73'  Асадбек Собиржанов (Джамолиддин Убайдуллаев)
15'  Арсланмират Аманов
29'  Темурходжа Абдухаликов
29'  Анзур Исмоилов
38'  Йован Жокич
46'  Ҳусниддин Гафуров (Авазбек Улмасалиев)
64'  Джамшид Искандеров (Диер Турапов)
71'  Анзур Исмоилов
74'  Темурходжа Абдухаликов (Филип Райевац)



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Локомотив" 0:2

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Саламат Қутибоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

89. Райевацнинг қанотдан оширган тўпига Ўлмасалиев боши билан зарба берганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

83. "Локомотив"нинг ажойиб ҳужуми. Аманов-Туропов-Ўлмасалиев комбинациясидан сўнг Мирзаев зарба берди. Йўл-йўлакай ерга тегиб дарвозага бораётган тўпни Давронов қайтариб юборди.

82. Жокичнинг тўп узатишидан кейин Райевац қайчи усулида зарба берди. Аммо кучли зарба ноаниқ кетди.

78. ЗАРБАААААА!!! Туроповнинг 25 метрлардан берган зарбасини "Бухоро" посбони қайтара олди.

76. Қанотдан узатилган тўпга Баенко боши билан зарба берганди. Илёсов тўпни ушлаб олди.

74. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Филип Райевац майдонга тушди.

73. "Бухоро" таркибида ўзгариш. Асадбек Собиржонов ўрнига Жамолиддин Убайдуллаев майдонга тушди.

71. Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.

67. Ҳошимовнинг қанотдан узатган тўпига Авазбек Ўлмасалиев боши билан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади.

66. Диёржон Туроповни қўполлик билан йиқитгани учун Саламат Қутибоев огоҳлантирилди.

64. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Жамшид Искандеров ўрнига Диёржон Туропов майдонга тушди.

61. "Бухоро" таркибида ўзгариш. Бехруз Шодмонов ўрнига Фирдавс Асадов майдонга тушди.

57. Аманов икки ҳимоячини алдаб ўтди ва марказга тўпни оширди. Аммо Фатич хавфни бартараф этди.

54. ЗАРБАААААА!!! Жамшид Искандеровнинг заргарона пасидан кейин Ҳошимов қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди. У тўпни Абдухолиқовга узатди. Бироқ сўнгги зарбада ҳужумчимиз бироз адашди.

47. Нагаевнинг зарбасини Илёсов ушлаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Локомотив". Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Авазбек Ўлмасалиев тушди


46. Биринчи тайм тугади

45. Амановнинг ажойиб зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

38. Жокич огоҳлантирилди. "Бухоро" 20 метрлардан хавфли жарима зарбасини амалга оширади.

31. Азамат Исроилов тўпни қўли билан ўйнаб, "Локомотив" ҳужумини тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

29. Бурчакдан узатилган тўпга Анзур Исмоилов боши билан зарба берди. Тўп Абдухолиқовни топди. Темурхўжа боши билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

29. ГООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов 0:2


26. Бурчакдан узатилган тўпга Фатич боши билан зарба берди. Аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

24. Аммо Фатичнинг зарбасини жонли девордагилар қайтаришга эришди.

23. Сардор Мирзаев рақибини йиқитди. "Бухоро" футболчилари чамаси 25 метрлардан жарима зарбасини амалга оширишди. Аммо зарба жонли девордаги футболчимизнинг қўлига тегди. 20 метрлардан жарима зарбаси.

15. Арсланмурат Амановнинг жаримадан берган зарбаси дарвозабоннинг хатосидан кейин дарвозага кириб кетди.

15. ГОООООООООООЛ! Арсланмурат Аманов 0:1

10. Арсланмурат Аманов чап қанотдан бир рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон пас берди. Бироқ Ғофуров тўпга зарба бера олмади. Ҳимоячи унга ҳалақит қилиб қолди.

7. "Бухоро" иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирди. Иван Нагаевнинг сўнгги зарбасига аниқлик етишмади.


6. Олег Зотеев рақибига қарши фол ишлатди. "Бухоро" ўнг қанотдан стандарт амалга оширади. Иван Фатичнинг хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

2. Азамат Исроиловнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Жавоҳир Илёсов ушлаб олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин соат 19:15да бошланади.

 

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика